UZ

Сўнгги янгиликлар

02:53Стадиондаги ўр-тўполон, газ ишлатган полиция ҳамда Рим Папасининг башорати — жанжаллар гирдобидаги мамлакат мезбонлигида ўтган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 02:27Биринчи баҳсда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган "Бохум" Бундеслигада жон сақлаб қолишни уддалади!  0 01:51Роналду тарихда биринчи бўлиб бу ишни қилди  3 01:27Саудия Арабистонида мавсум якунига етди. Асосий маълумот ва фактлар  0 00:45Роналду Саудия Арабистони рекордини янгилади  6 00:30"Локомотив" - "Сурхон" 1:1  0 00:12Назаровнинг "Локо"даги дебюти, Турсуновдан "қайчи" зарба. "Локомотив" - "Сурхон" учрашуви фотографимиз нигоҳида  0 00:02Анчелотти Лига 1да 9 ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин  3 23:36Ёрқин Назаров: "Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас"  0 23:10Чоршанба куни "Барселона" янги мураббий билан шартнома имзолайди  4 22:50Февзи Давлетов: "Иккинчи таймнинг дастлабки 30 дақиқасини жуда ёмон ўтказдик. Натижа эса адолатли бўлди"  2 22:25Винисиус Жуниор "Олтин тўп"ни жамоадоши олишини хоҳлаяпти  7 22:02Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар эълон қилинди  2 21:47"Эшитдик-да!"нинг навбатдаги инсайди тасдиқланди  8 21:11Унаи Эмери билан бир ойда иккинчи марта шартнома узайтирилди  3

Евро-2020. Руни талқинида мусобақанинг энг яхши футболчиси ким? Янгиликлар

Евро-2020. Руни талқинида мусобақанинг энг яхши футболчиси ким?

Англия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Европа чемпионатида ёрқин ўйин кўрсатган футболчи ҳақида тўхталди.

"Кўпчилик қатори мен ҳам Францияни фаворит ҳисоблаган эдим, лекин терма жамоа ҳайрон қолдирди. Айниқса, Поль Погба учун афсусдаман. Франция 1/8 финалда ютқазиб, турнирдан чиқиб кетгунига қадар у энг яхши эди. Унинг Бензема ва Мбаппега ошириб берган паслари қойилмақом чиқди. 

Полнинг ярим ҳимоядаги шериги Канте эканлиги унинг бахти. Погбанинг ёрқин ўйин кўрсатаётганига сабаб позициянинг тўғри танланганидир. У нисбатан орқароқда ўйнади, бу орқали ўйлаб олиши ва ажойиб узатмаларни намойиш қила олиши мумкин бўлди", – деди Руни. 

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси нимчорак финалда Швейцарияга мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этганди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика