Саудия Арабистонида мавсум якунига етди. Асосий маълумот ва фактлар

Aslanov Jasurbek
28 май 2024, 01:27
Саудия Арабистони чемпионатининг 2023/24 мавсуми якунига етади.

Чемпионатнинг сўнгги (34) турида "Ал Насср" "Ал Иттиҳод"ни 4:2 ҳисобида таслим қилди. Ушбу голларнинг 2 тасини Роналду ўз ҳисобига ёзиб қўйди.


"Ал Ваҳда" меҳмони бўлган "Ал Ҳилол" учрашув охирида Митрович томонидан урилган гол туфайли ғалабага эришди.


Қолган баҳслар натижалари


Шундай қилиб "Ал Ҳилол" олтин, "Ал Насср" кумуш ва "Ал Аҳли" бронза медалларини қўлга киритди. Ушбу медал соҳиблари келаси мавсум ОФК Элит Чемпионлар лигасида иштирок этади. Тўртинчи ўрин эгаси бўлган "Ал Тавоон" иккинчи даражали Чемпионлар лигасида қатнашади. Таркибида Карим Бензема, НГоло Канте, Жота каби юлдузларни жамлаган "Ал Иттиҳод" бешинчи ўринда қолди ва улар келаси мавсум халқаро турнирларда қатнашишмайди.


Жорий мавсум тўпурари лиганинг асосий юлдузи Криштиану Роналду бўлди. У 35та гол билан лига тарихига кирди. Ҳозиргача ҳеч бир футболчи бир мавсумда 35та гол уришга муваффақ бўлмаган. Ассистлар бўйича энг яхши натижани Рияд Махрез қайд этди. У 32та баҳсда 13та голли пас беришга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia