Евро-2020. Доннарумма — мусобақанинг энг яхши футболчиси
12 июл 2021 03:41
Янгиликлар
Евро-2020. Доннарумма — мусобақанинг энг яхши футболчиси
Италия терма жамоаси посбони Жанлуижи Доннарумма Евро-2020'нинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
22 ёшли дарвозабонга мукофотни УЕФА президенти Александер Чеферин топширди.
Доннарумма Англияга қарши финал учрашувининг ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида 2 та зарбани қайтаришга эришди.
Фикрлар