UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  8 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  26 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  10 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6

Эссиз... Янгиликлар

Эссиз...

Ҳимоя "0", дарвозабон "0", ярим ҳимоячилар корпусда учиб кетаверса, ҳужумчи тўпни тўғри тепа олмаса, Риога боришдан не наф?


Кечагидек ёдимда, 2011 йилнинг январь ойида бўлиб ўтган Осиё Кубогидан сўнг уйга қайтганимдан кейин, бир ойлик маошимни шунчаки жарима қилиб юборишган эди. Эгизакларим энди уч ойлик бўлган. Ҳеч нима қилмади, оч қолмадим. Ҳали 24 ёшга ҳам тўлмаган эдим. Айнан шу ёшда эдим. Мен ёш бола эмас эдим, бир оилани боқувчиси эдим, икки нафар фарзанднинг отаси.

Бугунги футболчиларни ёшлар деб атаётганлар учун айтдим бу гапни, ўзини ёш ва умидли деб ўйлаётганларга ҳам тегишли. Ёшлик боғчада қолган. Бу ёшда киши ватани учун ўлиб тирилиши керак, бу ёшда киши гуллаши, эртанги кунига пойдевор қўйиши керак. Бугун биз 23 ёш деётган ёшларимиз, эртага МТЖ бўлишади. Шунинг учун бугунги МТЖнинг қадрига етайлик, эртасини бугун кўрдик қандайлигини.

Дарвозабонга тил забон нима учун берилган "Я" деб бақирмайсанми, ҳимоячиларга кўрсатма бермайсанми? Қани дарвозабонлик "ДУХИ"? Нестеровни машғулотларини ойлаб эмас, ҳеч бўлмаса уч маротаба кузат, ўзини ўзи қандай қийнайди. Ҳимоячиларни ишини, ўз иши қолиб Сергеев қилиб юрибди. Уям бу турнирда битта ишни эплай олмади.

Бабаян эса Искандеровни қўйиб катта ҳато қилди. Уни ўйинга тайёр эмаслиги Жанубий Корея билан ўйинда кўринган эди. Энди ҳамма танқид унга бориб тақалаверади. Бунга қанчалик чидаб беради, буни билмаймиз. Бундай натижага эришиш учун, ОТЖ сафида ўзгартириш киритилиши шарт эмас эди.

Ироқ мағлуб этиб бўлмайдиган жамоа эмас. Ироқнинг ҳам ҳимояси бизникидан қолишмади аслида. Лекин бизда, улар каби ўйнайдиган ҳужумчилар бўлмади. Нима учун доим сиқилиб юраверишимиз керак? Қачонгача яратилган шароитларни кўкка совуриб, ўз манфаатимиз йўлида ишлаймиз, ўзгалар мафаатини қачон кўзлаймиз?


Жарима майдончаси ичидаги ҲИМОЯЧИЛАР қани? У ерда Сергеев нима қиляпти? Сергеев қарши ҳужум учун тайёр бўлиши керак эмасми?


Учинчи голчи? 23 ёшга кириб ҳакам ҳуштаги янграгунича ўйнашни ўрганмаган футболчиларимиз бизни Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига олиб келадими? Яхши ҳамки 2008-10 йилларда футболимизга сал жон кириб, футболчиларимиз четга чиқиб кетган экан. Бу чемпионатда Жепаров тўпурар бўлса ҳеч ҳам ажабланмайман.

Неча маротаба ёзиш керак, 21 ёшдан ошмаган ўйинчи ўйнасин олий лигада, ҳар бир жамоада ҳеч бўлмаса бир нафар деб? Агар шу қоида тадбиқ этилганида, 1994 йилда туғилган жамоамиз футболчилари бугун "ҳаёт" бўлардилар. Ҳакимовни ўзи эмас, мураббийлар синдирди. Балки у клуб учун ўйнолмас, аммо МТЖдаги Гейнрих каби, унинг ҳам тутган роли катта бу авлодда. Бир пайтлар, Андрей Фёдоров 18 ёшида, Февзи Давлетов 17 ёшида олий лиганинг асосий таркибида ўйнаганида, бугунги ПФЛда йўқ бундай ўйинчи.

Мусаев - Мақсудов - Ашурматов - Жалилов - Бабаян ... Бир неча вагонлардан иборат бу поездни аслида Дилшод Нуралиевни ўзи бошқарганида ҳеч бўлмаса гуруҳдан чиқишни эплай олган бўлармиди? Шунча йиғинлар, шунча пуллар...

1 йил аввал Мираброр Усмонов, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси РИО йўлланмасини қўлга кирита олмаса, футболда ислоҳат бўлишини такидлаб ўтган эди. Мираброр Зуфарович, илтимос, сизни ва бизни умидимизни оқлай олмаётган мутахассисларга чиқиш эшикларини кўрсатинг, ўз ишини профессионаллари фаолият олиб борсинлар, илтимос!

МТЖ томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган ҳар қандай хато энди, олимпия терма жамоасига боғланаверади. Бу турнирда шу нарсага амин бўлдик-ки, 17-19 ёшгача футболчиларни ўзи ўйнай оларкан, ундан кейин эса уларни ўйнатишни билмас эканмиз. Афсуски, бу аччиқ ҳақиқат!


Бугун уйда ва стадионда учрашувни кўрган жуда кўплаб мухлисларнинг кўзларида ёш кўрдик. Эссиз кўз ёшлар... Эссиз асаблар... Омон бўлинг, 3-тур ўзингизга сийлов!

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +115   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика