UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  2 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  32 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  3 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  3 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  7 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  17 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  14 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  17

Эшитдик-да! ФИФА “Машъал”га муҳлат берди Янгиликлар

Эшитдик-да! ФИФА “Машъал”га муҳлат берди

Теглар :  Машъал ФИФА
“Машъал”ни олдинда анча синовли давр кутаётган кўринади.

Боиси муборакликлар сафида ўйнаб кетган айрим футболчилар клубнинг ҳамон улардан қарздорлиги мавжуд эканини даъво қилган ҳолда ФИФАга арз қилишди. Жумладан, нигериялик футболчилар Ифеанйи Ифеанйи ҳамда Ибе Микаел Окоро “Машъал” улар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилмагани борасида шикоят билдиришган. 

ФИФА эса ҳар икки футболчи билан боғлиқ низоли вазият юзасидан якуний қарорни чиқарди. 12 апрелда ФИФА “Машъал” футбол клуби зиммасига Ифеанйи Ифеанйи ҳамда Ибе Микаел Окоро олдидаги қарздорликни ёпиш мажбуриятини қўйди. Агар бу вазифа клуб томонидан яқин 45 кун ичида бажарилмаса, “Машъал”нинг трансферларига тақиқ қўйилади. 

Сир эмас – одатда футбол клубларимиз йил якунида кўпинча хорижлик футболчилардан (айниқса сербиялик ва африкалик ўйинчилардан) қарздор бўлиб қолади. Ҳайратланарли жиҳати шундаки – клуб устидан арз қилиб, унинг трансферига тақиқ қўйдирган футболчилар билан яна ундан кейинги мавсумга шартномалар имзоланаверади – худди “Сурхон” Владимир Бубаня билан олдинроқ трансферини айнан у ёптирган бўлса ҳам иккинчи марта яна шартнома тузганидек. Дарвоқе, “Сурхон” Владимир Бубанянинг иккинчи марта ФИФАга ёзган шикоятини ҳали ёпганича йўқ. Бу орада Бубаня "Андижон"га кўчиб ўтишга ҳам улгурди.  

Ғалати дунё (Бубаньянинг ғаройиб ҳикояси)

Бубаня билан боғлиқ ҳолатни бежизга ёдга олмадик. Боиси Ибе Микаел Окоро ўтган йил аввалида “Андижон”нинг ҳам трансферига тақиқ қўйилишига сабаб бўлганди. Бу сафар энди “Машъал”нинг ҳам трансфери айнан Ибега қарздорлик вақтида тўланмагани сабаб ёпиладиганга ўхшайди.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика