UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  142 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  27 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  6 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  9

Эртакнамо ҳикоя Янгиликлар

Эртакнамо ҳикоя

Индонезиялик болакайнинг бошидан ўтказганлари ҳақида сўзлаб бермоқчимиз.

Цунами


Биринчи тўлқин урилганда, артунис онаси ва икки синглиси билан машинада кетишаётган эди. 


Автомобиль тезда ағдарилди ва бир неча сониядан сўнг янги кучли тўлқин машинага урилди. Тўлқин 7 ёшли боладан ташқари, қолган оила аъзоларини турли томонларга отиб юборди ва учиб кетганлар ўша жойда жон беришди. Мартунис мўжиза туфайли тирик қолди. Тўлқин эса Банда-Ачех (Суматра, Индонезия) шаҳрининг қирғоқларига кучли зарба беришда давом этарди. Бу фожеа 2004 йил 26 декабрда, Ҳинд океанидаги 9,3 балли зил-зиладан сўнг содир бўлди. Ўшанда 230 минг киши вафот этган.

Тўлқинлар Мартунисни бутун шаҳар бўйлаб олиб юрди ва очиқ денгизга қўйиб юборди. У қўлига илинган барча нарсага илиниб олишга ҳаракат қиларди: стуллар, матраслар, тўсинлар, диванлар қолдиқлари. Унинг атрофида тир жон йўқ эди - болакай 3 ҳафта давомида қуруқ лағмон тановул қилиб яшади. Баъзида тоза шиша идишларда тоза минерал учраб турар эди.


Уч ҳафта ичида Мартунис ўнлаб жасадларга дуч келди ва у сайёрда бир ўзи қолгандек тасаввур уйғонди. 19 куни океан қути ва шиша идишларни турли тарафга сочишдан тўхтаганда, озиқ овқат тугаганда жуда оғир бўлди. Унинг кучи жуда кам эди ва бир суткадан сўнг тўлқинлар уни қирғоққа олиб чиқади. У йўналишини йўқотган, сувсираган, ҳашоротлар томонидан чақиб ташланган эди. Унинг атрофида яна ҳеч ким йўқ.


Мўжиза


Аммо Мартуниснинг омади келди: 21 куни унинг ёнида "Sky News" каналининг журналистлари пайдо бўлди. Улар цунами оқибатлари ва Ачехадаги яксон этилган уйлар ҳақида репортаж тайёрлаётиб болакайга кўзлари тушиб қолади. Улар тезлик билан болага сув ва овқат бериб, уни касалхонага олиб боришади. 


У ерда болакайни умидсиз ота топиб олади.

 

Tas-ix эмас


Бу кадрлар кадрлар дунёнинг деярли барча телеканалларида эфирга узатилди, аммо Португалия бундан кўпроқ шокка тушди. Гап шундаки, болакай азобдаги уч ҳафтани Руй Кошта исми ёзилган Португалия терма жамоаси футболкасида ўтказган эди. 


"Бу вақт давомида ҳеч нарсадан қўрқмадим, чунки тирик қолиб, оиламни кўрмоқчи ва футболчи бўлишни ният қилган эдим" - дейди ўшанда Мартунис.


Португалия футбол федерацияси болакайнинг иродасига тан беради ва тез орада унинг отаси ҳисобига уйини тиклаш учун 40 минг евро ўтказиб беради. Криштиану Роналду эса шахсан уни терма жамоа ўйинига чақиради.


Криштиану Роналду


2005 йилда Роналдунинг ўзи Банда-Ачехга келади. У Мартунис билан видео ўйинлар ўйнаб, унга ўз рақами ёзилган телефон совға қилади (кейинроқ телефонни ўғирлаб кетишади). Криштиану болакайни "Спортинг" базасига таклиф қилиб, унинг кейинги ўқишини тўлашга ваъда беради.


Криштиану Роналду: "Ноутбукни очганимда Мартуниснинг кўзлари чақнаб кетди, у биринчи марта компьютерни кўрган эди".



Бу ҳеч қандай пиар-акция бўлмаган. Роналду яна бир неча маротаба Мартунис билан учрашиб, унга ўзининг имзоси туширилган футболкаларини совға қилган. Криштианунинг маслаҳати билан болакай ҳафтада уч маротаба инглиз тилига қатнаша бошлади, "Реал" ҳомийлик қиладиган футбол мактабига ёзилди.


"Менга бошқа спорт турларидан кўра футбол кўпроқ ёқади. Бувам футболчи бўлган, катта бўлсам мен ҳам футболчи бўламан" - дейди Мартинус 2008 йилда.


Болакайнинг отаси Сарбини балиқ сотиш билан шуғулланади. У узоқ вақт ўғлига кечаси футбол ўйнашни, кундузи эса ўқишни уқтириб келар эди. "Мен доимо ундан мактабга боришни, Қуръон ўқишни, инглиз тилини ўрганишни сўрар эдим. У ҳам менга ўхшашини истамайман" - дейди Сарбини.


2014 йилнинг октябрида Мартинус Индонезия ўсмирлар терма жамоасининг йиғинида иштирок этади, аммо фақат биринчисини уддалайди. Иккинчи йиғинда у тез чарчаб қолаётганини ва етарли даражада кучли эмаслигини айтади.


"Криштиану менга кўп машғулот қилиш кераклигини айтган. Унинг айтишича, агар кўп меҳнат қилсанг иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ экан" - дейди Мартунис.


Бу ҳафтада Мартунис кутилмаганда "Спортинг" билан шартнома имзолади. Гап асосий таркиб ҳақида эмас - у академияда шуғулланиб, ўзсмирлар жамоасида ўйнайди.


Агар Мартинусда нимадур ўхшаса, бу дунё тарихидаги энг эртакнамо ҳикоялардан бири бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика