UZ

Сўнгги янгиликлар

16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  2 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  3 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  4 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  19 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  8 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1

Эрматов ва унинг бригадасига омад ёр бўлсин Янгиликлар

Эрматов ва унинг бригадасига омад ёр бўлсин

Бугун ЖЧ-2018да биз кутган кун келди. Яъни, ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бугун жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Аргентина - Хорватия баҳсини бошқаради.


Бу ўйин Эрматов учун жаҳон чемпионатларидаги 10-учрашув бўлади. Бунгача жами тўққизта ўйинда ҳакамлик қилган Эрматов ЖЧ-2010да бешта, ЖЧ-2014да эса тўртта ўйинни бошқарган.

1-турда Аргентина Исландия 1:1 ўйнади, Хорватия эса Нигерияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Демак, бу жамоаларнинг ўзаро тўқнашуви анча қизиқ кечса керак. Бундан ташқари, мазкур беллашувни Равшан Эрматов бошқариб бориши ўйинга бўлган қизиқишни икки карра оширади.

Жаҳон чемпионатларидаги дебютини 2010 йил бошлаган Эрматов ЖАРда бўлиб ўтган мундиалда энг ёш ҳакам бўлганди. Шунга қарамай, ФИФА унга катта ишонч билдириб бешта ўйинни топширган. Ва айтиш мумкинки, ҳамюртимиз жиддий хатоларга йўл қўймасдан барча ўйинларни юқори савияда ўтказа олганди.

Келинг, шу ўринда 2010 йил Эрматов бошқарган ўйинларни ёдга олсак.

ЖАР - Мексика 1:1 (Очилиш ўйини, гуруҳ босқичи)
Англия - Жазоир 0:0 (гуруҳ босқичи)
Греция - Аргентина 0:2 (гуруҳ босқичи)
Аргентина - Германия 0:4 (чорак финал)
Уругвай - Голландия 2:3 (ярим финал)

Кўриб турганингиздек, Эрматов ЖЧ-2010да Аргентина терма жамоаси иштирокидаги иккита ўйинда ҳакамлик қилган. Ўшанда Равшан Эрматовга қанотларда Баҳодир Қўчқоров билан Рафаэль Илясов ёрдам берганди.

Орадан тўрт йил ўтиб Бразилияда ўтган мундиалда Эрматов бошчилигидаги ҳамкамлар бригадаси яна тўртта ўйинни бошқаришади. Учта гуруҳ ўйини ва битта чорак финал баҳси.

2014 йил Эрматов бошқарган ўйинлар: 

Швейцария - Эквадор 2:1 (гуруҳ босқичи)
Хорватия - Мексика 1:3 (гуруҳ босқичи)
АҚШ - Германия 0:1 (гуруҳ босқичи)
Голландия - Коста-Рика 0:0, 4:3 пен. (чорак финал)

Тўрт йил аввалги мусобақада Эрматов Аргентина иштирокидаги баҳсга қўйилмаган, бироқ Хорватиянинг гуруҳ босқичида Мексикага қарши баҳсини бошқарган. Ўшанда хорватлар 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишган. ЖЧ-2014да Эрматовга қанотларда Баҳодир Қўчқоров билан Абдулҳамид Расулов ёрдам берганди.

Мана энди бугун ҳамюртимиз ЖЧ-2018 доирасида биринчи, умумий ҳисобда эса 10-учрашувини ўтказади. Шу ўринда Эрматов бошлиқ Абдулҳамид Расулов, Жаҳонгир Саидов каби ҳакамларимизга бугунги учрашувда омад тилаган ҳолда ўйинни чиройли тарзда бошқаришларини ҳамда қўпол хатоларга йўл қўймасликларини ният қилиб қоламиз.

Равшан Эрматов ва унинг бригадаси учун бутун халқимиз дуода десак муболаға бўлмайди.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +86   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика