Эмери: “Дарвозабонимизнинг қутқараётганидан, ҳужумчиларимизнинг эса гол ураётганидан хурсандман”

24 сен 2018, 08:50
“Арсенал” бош мураббийи “Эвертон” устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Биринчи бўлимда юқори сифатли ўйин кўрсатмадик. Биз бир неча вазиятда гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди, бироқ Чех ажойииб ўйнади ва бизни ўйинда қолишимизни таъминлади. Танаффусдан сўнг эса вазиятга ҳукмронлик қилиш насиб этди. Футболчилар индивидуал ҳаракатларини намойиш этди ва биз уч очкога эга бўлдик. Мен дарвозабонимизнинг қутқараётганидан, ҳужумчиларимизнинг эса гол ураётганидан жуда ҳам хурсандман”,—деди Эмери.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports