UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  2 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  4 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  5

Элёр Орифов: “Суғдиёна” ўтган йилги муваффақиятлар тасодиф эмаслигини исботламоқчи” Янгиликлар

Элёр Орифов: “Суғдиёна” ўтган йилги муваффақиятлар тасодиф эмаслигини исботламоқчи”

Жиззахнинг “Суғдиёна” жамоаси жорий мавсумда омадсиз старт олди.

Шунга қарамай хулоса чиқаришга ҳали эрта. Боиси, бош мураббий Улуғбек Бақоев аввалги йилда нималар қила олишини барчага кўрсатиб қўйди. Биз билан суҳбатда бўлган жамоанинг тажрибали ўйинчиси ва етакчиси ғалабалар шунчаки қўлга киритилмаганини айтиб ўтди ва фикрлари билан ўртоқлашди.

“Жамоа бу йил қайтадан шаклланди. Қайсидир жабҳаларда омад ҳам биздан юз ўгирди. Суперлига давом эттирилса астойдил меҳнат қилиб йўқотилган очколарни ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз. Муборакда учралган йирик ҳисобдаги мағлубият нимага боғлиқ? “Машъал” юқори лигада кеча ёки бугун қатнашаётгани йўқ. Уларда бу борада тажриба ва малака етарлича.

Устига-устак биринчи тур бўлгани учун ҳачяжон сезилди. Ҳотиржамликка эрта берилдик. Ўтган йилги тўртинчи ўрин тасодиф эмас. Бунда барчанинг хизмати ва ёрдами тегди. Бу йил ҳам муваффақиятлар шунчаки қўлга киритилмаганини исботламоқчимиз. Оҳирги йилларда жамоамизга барқарорлик етишмади. Ҳар йил таркиб янгиланаверди.

Лекин, сўнги икки йилда ўсдик. Натижалар ижобий томонга ўзгариб борди. Ҳозирги кунда карантин вақтида сабрлик бўлишимиз зарур. Мураббийларимиздан онлайн кўрсатмаларни олиб машқларни бажриб турибмиз. Спорт формамизга кириб олишимизга бошида озгина фурсат керак деб ўйлайман”,- деди Элёр Орифов.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика