UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  0 18:00Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  2 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  119 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  2 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2

Элдор Шомуродов: "Яхшибоевнинг голидан хурсанд бўлдим. Рим дербисидаги мағлубиятни унутдик" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Яхшибоевнинг голидан хурсанд бўлдим. Рим дербисидаги мағлубиятни унутдик"

УЕФА Конференциялар лигаси 2-тури доирасидаги "Заря" - "Рома" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Рим клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов қатнашди.

"Лацио"га қарши баҳс оғир ўтди ва биз ютқаздик. Аммо ўша ўйинни унутдик ва олға интилишда давом этамиз. Энди фақат "Заря" билан ўйин ҳақида ўйлаяпмиз", - деб гап бошлади Шомуродов.

- Ҳозир ҳамма ўзбек футболи ҳақида гапирмоқда. Ўз вақтида "Динамо" афсонаси Максим Шацких "Реал"га гол урган, кеча Яхшибоев "Реал" дарвозасини ишғол қилди. Ҳозир футболда сенсация кўпайиб кетди. "Заря" ҳам сизларни хайрон қолдириши мумкинми?

- Ҳозир футболда кучсиз жамоалар йўқ деб ўйлайман. "Заря"га қарши қизиқарли баҳс бўлади деб ўйлайман. Улар ҳам, биз ҳам майдонга ғалаба учун тушамиз. Ғалаба учун боримизни берамиз.




- Рим дербисида иштирок этдингиз, таассуротлар қандай? Бундай қийин баҳсдан кейин Конференциялар лигасидаги ўйинга тайёрланиш қандай бўлди?

- Таассуротлар шунчаки ажойиб. Айниқса мухлислар стадионга келгани алоҳида аҳамият касб этди. Бунгача бошқа дербиларда қатнашганман аммо уларда мухлислар йўқ эди. Бу - футбол, унда исталган нарса бўлади. Ўша мағлубият ҳақида кўп ўйламаймиз ва барчамиз "жаҳлдормиз". "Заря" билан баҳсга бор эътиборимиз қаратилган.

- Украинада олдин бўлганмисиз? Бу мамлакат ҳақида қандай фикрдасиз?

- Йўқ, Украинага олдин келмаганман. Илк бор келишим. Украина терма жамоаси кучли ва футболчилари ҳам анча кучли.




- Барча сизни ҳозир ўзбек футболининг ёрқин юлдузи деб ҳисоблайди. Аммо кеча Жасур Яхшибоев бу номни сиздан олиб қўйгандек туюлди. Унинг голидан хайрон қолдингизми?

- Яхшибоевнинг голини кўриб албатта хурсанд бўлдим. У гол урди ва "Реал"ни мағлуб этишди. Аммо ўзимни юлдуз деб ҳисобламайман. Балки бу ерда кўпчилик билмас Ўзбекистонда яхши футболчилар кўп ва улар юлдуз ҳисобланади.

- "Рома"га тез мослашиб кетдингиз ва ажойиб самарадорлик кўрсатаяпсиз. Бу нима билан боғлиқ?

- Сабабларидан бири бундан олдин Италияда бир йил "Женоа"да ўйнадим. "Рома"га ўтганимдан кейин эса футболчилар жамоага мослашиб кетишим учун қўлдан келганича ёрдам беришмоқда.



Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика