UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  11 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  1 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  6 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  8 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  150 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4

Элдор Шомуродов Париж Олимпиадасига борадими? Янгиликлар

Элдор Шомуродов Париж Олимпиадасига борадими?

Ҳозирги кунда кўпчиликни қизиқтираётган савол Элдор Шомуродов ва бошқа тажрибали футболчиларнинг Олимпия ўйинларида иштирок этиши ҳақида бўлмоқда.

Хабарингиз бор, футбол бўйича Олимпиада баҳслари 24 июлдан 10 августга қадар Францияда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "C" гуруҳида Испания, Миср ҳамда Доминикан Республикаси термаларига қарши ўйнайди.

Испания – Ўзбекистон

24 июль, Париж 

Ўзбекистон - Миср

27 июль, Нант

Доминикан Республикаси – Ўзбекистон

30 июль, Париж

Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир терма жамоада 23 ёшгача бўлган 18 нафар футболчи бўлиши керак. Терма жамоалар ўз хоҳишига биноан 18 кишилик рўйхатга 3 нафаргача ёши катта футболчини қўшиб олишлари мумкин.

Championat.asia сайти маълумотларига кўра, айни пайтда Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг расмий мадҳияси – Конста ижросидаги "Ўзбекистонлик" қўшиғига клип суратга олинмоқда. Жараёнда Тимур Карадзе шогирдлари ҳамда Ўзбекистон МТЖ сардори Элдор Шомуродов ҳам иштирок этмоқда. Демак, катта эҳтимол билан Элдор Шомуродов терма билан биргаликда Париж Олимпиадасига йўл олади.

Аввалроқ Шомуродов Олимпиада ҳақидаги саволга жавоб бераркан, у учун ватан шаънини ҳимоя қилиш шараф эканлигини таъкидлаган эди.

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика