Элдор Шомуродов клубини ўзгартириши мумкин
03 фев 2019 09:33
Янгиликлар
Элдор Шомуродов клубини ўзгартириши мумкин
Қозоннинг "Рубин" клуби "Зенит"га ўтиб кетган Сардор Азмун ўрнига иккита ҳужумкор ўйинчилар номзодини кўриб чиқмоқда.
Қозонликлар учун асосий номзод "Енисей" ҳужумчиси Михаил Костюков бўлиб турибди. Трансфер миқдори 1 миллион евро атрофида баҳоланмоқда, деб хабар берди Спорт-Экспресс нашри. 27 ёшли форвард октябрь бошида жароҳат олган эди ва ўшандан бери майдонга тушмаяпти. Бу эса "Рубин" раҳбариятини ташвишга солмоқда.
Костюков трансфери амалга ошмаса, "Рубин" жамоаси Элдор Шомуродовни ижарага олишни кўзламоқда. Жорий мавсум Россия чемпионатида Костюков 8 ўйинда учта гол урди. Шомуродов ҳисобида 14та учрашувда 1та гол бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар