

Ушбу ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси етакчилари Элдор Шомуродов ҳамда Аббос Файзуллаевлар ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишди. Бироқ 26-дақиқада Шомуродов алмаштирилди.
Олган маълумотларимизга кўра, Элдор Шомуродов баҳс пайтида оғриқ ҳис қилган ва мураббийлар билан келишилган холда захирага олинган. Айни дамда у ўзини яхши ҳис қилмоқда ва кейинги баҳсларда иштирок этиш эҳтимоли катта.



