

Бекободликлар айни пайтда Тошкентда дастлабки ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда. Илк йиғин 6 февраль куни якунланади ва жамоага қисқа таътил берилади. Шундан сўнг тайёргарликнинг иккинчи босқичига киришилади. Жамоанинг таркибига албаниялик ҳужумчи Рубин Хебай ва сербиялик ҳимоячи Владимир Бубаня келиб қўшилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Хебай ўтган мавсумни "Насаф" ва "Сўғдиёна" жамоаларида ўтказди. У жиззахликлар сафида 13 та баҳсда майдонга тушиб, 7 та гол урди. Бубаня "Хоразм" билан Суперлигада 27 та ўйинда қатнашди ва 1 та гол, 1 та ассист муаллифига айланди.



