UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20Жамшид Саидов: "Динамо"да хавфли футболчи фақат Кожо эмас"  0 23:08Вадим Абрамов: "Бугун ҳам яхши ўйнадик, ҳам ғалаба қозондик"  6 22:55АПЛ грандлари жамоага олиб келмоқчи бўлган мураббий ўз клуби билан янги шартнома имзолади  0 22:38Суперлига. "Навбаҳор" – "Олимпик" 0:0. Highlights  3 22:07Хойлунд, Эриксен, Кристенсен – Дания термаси Евро-2024 учун қайдномасини эълон қилди  1 21:35Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Навбаҳор" ва "Олимпик" муроса кўчасини танлади  173 21:28Суперлига. "Динамо" – "Қизилқум" 2:0. Highlights  1 21:00"Реал Мадрид" ЕЧЛ финали учун қайдномасини эълон қилди  8 20:55Суперлига. "Динамо" "Қизилқум"ни таслим қилди ва ғалабасиз сериясига якун ясади  12 20:19Фарҳод Нишонов: "Осиё Кубоги саралаши бўйича маълумот йўқлиги бизни қийин аҳволга солмоқда"  0 19:41"Барселона" бельгиялик марказий ҳимоячи трансферини деярли ҳал қилди  1 18:48"Ред Булл" "Лидс" клуби ҳомийсига айланди  0 18:17Суперлига. "Навбаҳор" - "Олимпик": Асосий таркиблар маълум  8 18:07"Манчестер Юнайтед"нинг яна бир футболчиси "Боруссия"га ўтиши мумкин  4 17:42Бэйл: "Мен "VAR"дан фойдаланмасликлари тарафдориман"  26

Элдор Бойматов: "Ҳужумда битта бўлса ҳам имкониятимиз бўлишини айтгандим" Янгиликлар

Элдор Бойматов: "Ҳужумда битта бўлса ҳам имкониятимиз бўлишини айтгандим"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Қизириқ" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Элдор Бойматов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашувда ҳимоядан ўйин ташкил этишни мақсад қилгандик. Чунки Суперлига клуби билан очиқ футбол намойиш этиб бўлмасди. Биз ҳимоядан ўйин ташкиллаб, қарши ҳужумда ўз имкониятимизни кутдик.

- "Бунёдкор"га қарши ўйиндан олдин жамоани қандай руҳлантирдингиз?

- Бизнинг йигитлар учун "Бунёдкор" стадионида ўйнашнинг ўзи катта мотивация бўлди. Чунки таркибимиздаги 90 фоиз йигитлар бу стадионда биринчи марта футбол ўйнади.

- "Бунёдкор" сиз кутганчалик ўйин намойиш этиб бера олдими?

- Албатта, биз "Бунёдкор"дан мана шундай ўйинни кутгандик. Учрашувнинг бошида гол урилганида балки йирик ҳисоб ҳам қайд этилиши мумкин эди. Танаффусда йигитларга хотиржамликни сақлаш лозимлиги, ҳужумда битта бўлса ҳам имкониятимиз бўлиши ҳақида айтгандим.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика