UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  0 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  0 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  6 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   5 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  7 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  37

Эдгар Гесс "Динамо" бош мураббийи Янгиликлар

Эдгар Гесс "Динамо" бош мураббийи

Теглар :  Эдгар Гесс
Янги мавсумга тайёргарлик олиб бораётган «Динамо» клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Ўтган йили соғлиғидаги муаммоларга қарамай, «Динамо» жамоасини Олий Лигага қайтарган жамоа бош менежери Илҳом Шариповнинг саломатлигини тиклаши ҳамда бош менежер сифатида шартномаси якунлангани боис, Олий Лигада клубни бошқариш катта масъулиятлигини инобатга олиб, «Динамо» клубига бош мураббий этиб тажрибали мутахассис Эдгар Гесс тайинланди.

Илҳом Шарипов эса соғлиғини тиклаш билан бирга клуб раҳбариятидаги фаолиятини давом эттиради. Учқун Қобилов ва Рафаэль Баласанянлар янги бош мураббийга ёрдам беришда давом этадилар.

Шунингдек, бир неча йилдан буён «Динамо» клуби қошидаги футбол мактаби директори ҳамда жамоа бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган Алишер Латипов футбол мактабини янада ривожлантириш учун 20 февраль кунидан футбол мактабига тўлиқ ишга ўтказилади. «Динамо» ПФК раҳбари этиб Шуҳрат Ҳотамов тайинланди.

Жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги белгиланган режа асосида давом этмоқда. Клуб айни дамда бир қатор футболчилар билан музокара ўтказмоқда. Тез орада жамоа таркибида ўзгаришлар юз беради.

Рейтинг: -40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика