


"Менга Влахович ёқади, лекин "Ювентус"нинг либоси оғир ва "Фиорентина"никига ўхшамайди. Энди унинг футболчи сифатидаги ҳақиқий кўринишини кўрамиз. "Юве"да янглишиш мумкин эмас. Ҳеч ким сизни кумирга айлантирмайди.
Бошқа жамоаларда ўйнасанг, ҳаммаси анча осонлашади. Аммо "Ювентус", "Милан" ва "Интер"да ўйнаш бу умуман бошқа масала", – деди Давидс.
Влахович жорий мавсумда А Серияда 21 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.


