UZ

Сўнгги янгиликлар

18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  0 18:25Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  18 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  5 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  4 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  1 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  9 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  2 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  10 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78

ЕЧЛ. "Севилья" "Олд Траффорд"да "МЮ"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Севилья" "Олд Траффорд"да "МЮ"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳси доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Севилья" учрашувида меҳмонларнинг қўллари биланд келди.

 Испанияда ўтган биринчи баҳсда ҳисоб очилмагач, кўпчилик манчестерликларнинг жавоб ўйинида имкониятини юқори баҳолаётган эди. Бироқ майдонда ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлсада, "Севилья" сафида Бен Йеддернинг майдонга тушиши ўйин тақдирини ўзгартириб юборди. 27 ёшли француз ҳужумчиси майдонга тушганига ҳеч қанча ўтмай Давид Де Хеани доғда қолдирди. Бироз ўтиб айнан унинг боши билан берган зарбаси манчестерликларни икки бор ўйинни майдон марказидан бошлашга мажбур этди.

84-дақиқада Лукаку бурчакдан узатилган тўпни "Севилья" дарвозасига киритган бўлсада, қолган вақт давомида "қизил иблислар" рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Натижада сафарда 2:1 ҳисобида ғолиб чиққан испанлар ҳақли равишда ЕЧЛнинг чорак финалига йўл олишди.


Манчестер Юнайтед

Ромелу Лукаку - 84'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

14/03/2018, 00:45

2
:
1
Тугади

Севилья

Виссам Бен Йеддер - 74', Виссам Бен Йеддер - 78'

Стадион: Old Trafford, 74909 томошабин

Бош ҳакам: Danny Makkelie

45'
90'
60'  Маруан Феллени (Поль Погба)
77'  Джесси Лингард (Антони Марсьяль)
77'  Антонио Валенсия (Хуан Мата)
84'  Ромелу Лукаку
84'  Маркус Рэшфорд
90'  Маркус Рэшфорд
5'  Эвер Банега
72'  Луис Муриэль (Виссам Бен Йеддер)
74'  Виссам Бен Йеддер
74'  Пабло Сарабия
78'  Виссам Бен Йеддер
78'  Хоакин Корреа
78'  Виссам Бен Йеддер
88'  Франко Васкес (Джуидо Пизарро)
88'  Хоакин Корреа
89'  Хоакин Корреа (Йоханнес Гайс)
90'  Пабло Сарабия


1'. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!!!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ. ҲИСОБ ОЧИЛГАНИ ЙЎҚ.

ГОЛЛЛЛЛЛ!!!!!!

74-дақиқа. Бен Йеддер жамадошларидан қабул қилиб олган тўпи ерлатиб узоқ бурчакка аниқ йўллади -0:1. Меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди...

ГОЛЛЛЛЛЛ!!!!! Бен Йеддер ўз ҳисобида иккинчи голни расмийлаштирди...


ГОЛЛЛЛ!!

Бурчакдан узатилган тўпни Ромелу Лукаку тўхтатмасда дарвозага йўллади -1:2.

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ.
Хайр, "МЮ". Хайр Моуриньо."
"Севилья" "Олд Траффорд"да "қизил иблислар"ни таслим этиб, хотиржам тарзда чорак финалга йўл олди....

Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика