UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  0 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  4 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  5 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   10 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  6 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  15 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  1 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  3 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  2 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  5 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  2 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  4 02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  36

ЕЧЛ. ПСЖ – "Барселона", "Ювентус" – "Порту" ва бошқа баҳслар учун превью Янгиликлар

ЕЧЛ. ПСЖ – "Барселона", "Ювентус" – "Порту" ва бошқа баҳслар учун превью

Катта ўйинларга тайёрмисиз? Эртага тунда Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувларига старт берилади.

“Ювентус” – “Порту” (10.03 01:00)

Роналдунинг Чемпионлар Лигасида ғалабага бўлган интилиши ва голга "очофат"лиги, қўшимчасига ҳал қилувчи вазиятларда озгина аниқроқ ҳаракат қилиши Пирло жамоасининг зафар қучишига сабаб бўлиши мумкин. ЧЛнинг охирги мавсумларида жамоа асосий фаворитлар билан баҳсларда эмас, кичик клубларга мағлуб бўлиб, мусобақадан чиқиб кетяпти. Aгар "зебралар" шу йил ҳам "Порту"дан ўта олмайдиган бўлишса, Aнеллининг Пирлога берган "жон"лари тугаб қолади-ёв. "Кекса синьора" португалияликларни ортга қуруқ қўл билан қайтарса ҳам турнирнинг асосий даъвогари бўлмайди. "Порту" хатоларни максималлаштириб, ўзининг имкониятидан унумли фойдаланса, ҳаммаси улар кутгандек бўлади. Уларнинг кейинги босқичига чиқиши охирги йилларда ЧЛда камтар бўлиб бораётган Португалия  жамоалари учун яхши силжиш бўлади. 9 март тунида кўринг, қизиқ бўлиш эҳтимоли йўқ эмас.    

“Боруссия” Дортмунд – “Севилья” (10.03 01:00)

1/16 финал учрашувлари испан жамоалари учун ёқимли бўлмади. Гарчи, "Севилья" яхши ўйнаган бўлса-да, "Боруссия" Дортмундга ютқазди ва бу беллашувда Холанд катта саҳнага чиққанидан хабардорсиз. Aндалусияликлар гол уришни билишади, аммо Дортмунддаги ижрочилардан жабрланмасликнинг йўлини топиш мушкул. Интиригаси энг юқори ўйинлардан бирида немисларда имконият бироз юқори, лекин "Севилья" ҳам чорак финал учун "талашиб" кўради.      

ПСЖ – "Барселона" (11.03 01:00)

Кўп  қаҳрамонликлар биз бунга унчалик ҳам ишонмаганимизда содир бўлишига ҳеч эътибор берганмисиз?  Сени ҳисобдан чиқариб қўйишган ҳолатларда, ҳали ироданг тириклигини, таслим бўлмаслигингни, борлигингни кўрсатиб қўйиш иштиёқи ҳар қачонгидан баландроқ бўлади. 

“Барселона” жамоаси Каталонияда ўзини қоронғи кўчага олиб кириб қўйди, йўлдаги чироқларнинг мурувватини Парижда созлаб келиш васифаси жуда мушкул эканлиги кўриниб турибди. Ҳар ҳолда ПСЖнинг зодагонлари уларни қучоқ очиб кутиб олмасликлари турган гап. Дастлабки беллашувда йирик 1-4 ҳисобидаги мағлубиятга қарамасдан, қолган статистик натижаларда деярли тенг ҳолатни кўришингиз мумкин, яъни “Барселона” дарвоза томон жами 14 маротаба зарба йўллаган бўлса, шулардан 4 таси дарвоза соҳасига аниқ етиб борган. Парижликлар тер Штеген постини 16 марта нишонга олган, шулардан 8 таси манзилга аниқ борган. Тўпни эгаллаб туриш, паслар ва уларнинг аниқлиги, ҳужумлар сони бўйича ҳам деярли тенглик юзага келган. Бу шуни кўрсатадики, “Барселона” ҳимояда ўта тартибли ва хатосиз ўйин намойиш этиб, пайдо бўлган имкониятлардан максимал фойда чиқариши шарт. Тезкор гол жуда ҳам муҳим факторга айланади ва муҳими “кўк-анорранглилар”нинг ҳар бир футболчиси энг юқори кайфиятда чиқишлари лозим бўлади. 

ЧЛни эрта тарк этса ва ундан сўнг Ла Лигада ҳам зафар қучишни эплай олмаса, Куманнинг фаолиятига ҳам жиддий сўроқ белгиси қўйилиши мумкин. “Барса” раҳбарияти сабрлилиги билан машҳур эмас. Aйтганча, испанияликларнинг ғалабаси калити сифатида Мессини кўрсатмаган бўлардим.  Aксинча, ёш футболчилар ўзини кўрсатиши зарур. Қолаверса, Гризманн ҳам айнан мана шундай ўйинлар учун олиб келинган. Aргентиналик йигит эса 10 март куни рақибларини “ўлдириш” учун борини беради.

Почеттино шогирдларининг асосий вазифаси – концентрацияни йўқотмасдан, ўйинга тўғри ёндашув билан чиқиш. Рақибни хатолар билан ушлаш орқали барчасини ҳал қилиш уларнинг қўлида қолади. Мбаппе ва унинг шериклари “Барселона”дан ўтиб оладиган бўлишса, чорак финал баҳсларида  исталган рақиб учун даҳшатга айланишлари мумкин. Бунинг учун олдин “Парк де Пренс”да Месси жамоадошларини “кўмиш”ни охирига етказиб қўйсалар бас. Франциянинг амалдаги чемпиони “Монако”га имкониятни бой бериб қўйганига қарамасдан, Лига 1’да ҳам ишончли кўриняпти. “Барселона” ҳам “Севилья”ни таслим этиб, ўзига бўлган ишончни бироз мустаҳкамлаб олди. Хуллас, ухламаслигингиз учун асослар етарли.

“Ливерпуль” – “Лейпциг” (11.03 01:00)

10 март кунги яна бир беллашувда “Ливерпуль” Будапештдаги “Пушкаш Арена” ўйингоҳида Германиянинг “Лейпциг” жамоаси билан тўқнаш келади. Гуруҳда МЮни қолдириб, шовқин кўтарган немис клуби Клооп шогирдларини ҳам хафа қилишга уриниб кўришади. Биринчи ўйиндаги 2-0 ҳисобидаги ишончли ғалаба ва AПЛдаги омадсизлик “қизиллар”га ЧЛда ҳазиллашиш имконини бермайди. Шундай бўлса-да, немисча иродани яна бир бор букиб ўтишлари даркор. “Ливерпуль”ни аламга чўктириш учун “буқалар” ўта ғайриоддий куч билан майдонга тушишса, нимадандир умид бор. 

Хулоса. “Лейпциг”нинг имкониятлари жуда паст, катта эҳтимол билан эртакнамо якун бўлмайди.

Маъруф Абдумаликов тайёрлади. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика