Драган Черан: "Япония Осиё футболидан ўзиб кетган"
24 ноя 2022 18:24
Янгиликлар
Драган Черан: "Япония Осиё футболидан ўзиб кетган"
Япония кеча гуруҳ босқичида мусобақа фаворити сифатида қайд этилган Германиядан устун келди. Жанубий Корея айни вақтда Уругвай билан куч синашмоқда. Кечки дастурлардан Бразилия - Сербия ўйини ҳам ўрин олган. Мазкур беллашувлар юзасидан Суперлиганинг жорий йилги тўпурари, сербиялик футболчи Драган Чераннинг фикрлари билан қизиқдик.
- Биринчи тур учрашувлари якунига етиб боряпти. Кузатган ўйинларингиздан қандай таассуротлар қолди?
- Мусобақанинг очилиш ўйинлари шуни исботладики, ҳозирги кунда осон жамоа қолмаган. Ёмон терма жамоанинг ўзи йўқ. Чунки барча футбол ўйнашни, қандай тўп тепишни ўрганиб олган.
- Қайси баҳс натижасини кутилмаган сифатида қабул қилдингиз?
- Ҳозирча фақат Аргентинанинг мағлубияти нафақат мен, балки кўпчилик учун сюрпириз бўлди.
- Япониянинг Германиядан уч очко тортиб олиши чиндан ҳам сенсациями ёки...
- Япон футболининг охирги йиллардаги менталитети улар Осиёдан ўзиб кетганини кўрсатади. Саудия Арабистонида кучли чемпионат бор. Сифатли ижрочиларга эга. Деярли ярим жамоа бирга тўп тепиб келмоқда. У ерда ҳақиқатдан ҳам футбол ривожланмоқда.
- Бразилия - Сербия учрашувида ҳамюртларингизнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Бизда жуда қийин гуруҳ бор. Фаворит - Бразилия. Менимча, Камерун ва Швецария билан ўйинларда имконият қидириб кўриш керак. Бироқ Сербияда кучли футболчилар, тажрибали мураббий жамланган. Жарангли номлар бор. Умид қиламанки, Сербия гуруҳдан чиқишни уддалайди.
- Мусобақа фаворити ким?
- Ким фаворит эканлиги гуруҳ босқичидан кейингина нисбатан аниқ бўлиб улгуради.
Фикрлар