UZ

Сўнгги янгиликлар

17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  0 16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  1 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  11 15:27Суперлиганинг 8-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:23АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди  1 14:49"Ал Ҳилол" мухлислари "Ал Насср"га қарши баҳсда "Месси! Месси!" деб бақиришди  24 14:31"Реал" келаси йил "Ливерпуль"нинг 70 млн. евролик футболчисини сотиб олиши мумкин  1 13:43Про лиганинг кетма-кет 8та ўйинида мағлуб бўлган "Дўстлик" устози жамоадан кетди  8 12:53Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 12:52Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью  5 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  4 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  9 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  4 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  1

Диёржон Туропов: "Рақибдан кучлилигимиз сезилиб турди" Янгиликлар

Диёржон Туропов: "Рақибдан кучлилигимиз сезилиб турди"

Суперлиганинг 5-турида "Сурхон" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Локомотив" ярим ҳимоячиси Диёржон Туропов клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин жанговар рухда ўтди. Баҳс давомида рақибдан кучлилигимиз кўринди. Чунки биз рақибдан кўра кўпроқ вазиятлар яратдик. Бироқ уларни голга айлантиришда бироз сустроқ ҳаракат қилдик. Умуман олганда бугун чиройли ўйин кўрсата олдик дея оламан. Шунингдек, "Сурхон" футболчилари ҳам бизга яхши қаршилик кўрсата олишди.

- Кетма-кет иккинчи ўйинда гол уриб, жамоага 4 очко келтирдингиз. Ҳиссиётларингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Жамоага ёрдамими тегаётганидан хурсандман. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни ният қилганмиз. Аммо яратилаётган кўплаб вазиятлардан фойдаланишда хатолар кўп бўлмоқда. Бу борада ишлаб, кўпроқ гол уришга ҳаракат қиляпмиз. Энди ўйинимиз очилиб кетишига ишонаман.

- Ушбу мавсумда илк ғалаба 5-турга келиб қўлга киритилди...
- Бу футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Асосийси - бугун ғалабага эришдик. Ғалаба доимо футболчининг, мухлисларнинг кайфиятини кўтаради. Энди тўхтаб қолиш керак эмас. Ҳали мавсумнинг катта қисми олдинда. Кўплаб ғалабалар бизни кутиб турганига ишонаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика