UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  0 23:49ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Манчестер Сити". Бошланғич таркиблар аниқ!  5 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  0 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  27 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7

ПРЕВЬЮ. ОКМК бугун "Локомотив" стадионида тарихий ғалабани қўлга киритадими ёхуд шогирдлар устозга қарши Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. ОКМК бугун "Локомотив" стадионида тарихий ғалабани қўлга киритадими ёхуд шогирдлар устозга қарши

Теглар :  ЛокомотивОКМК
Бугун "Локомотив" - ОКМК учрашуви билан Суперлиганинг 7-тур учрашувларига якун ясалади. Қизиқарли ўтиши кутилаётган ўйин икки жамоа учун ҳам муҳим ҳисобланади.

1. Турнир жадвал

ОКМК айни пайтда 8 очко билан турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. "Локомотив" эса бир поғона пастда ва унда ҳам 8 очко мавжуд. Бу ерда фарқ тўплар нисбатида қолмоқда. Бугунги ғалаба икки жамоадан бирини экваторга олиб чиқиши мумкин. 

2. Улар собиқ жамоасига қарши 

Жорий мавсум қишки трансфер ойнасида ўтган мавсум ОКМКда тўп тепган бир нечта футболчилар "Локомотив" билан шартнома имзолади. Санжар Турсунов, Анзур Исмоилов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Суҳроб Султонов, Жасур Ҳакимов бугун собиқ жамоасига қарши майдонга чиқади. Турсунов етакчилигидаги жамоа ОКМКГа қандай қаршилик кўрсатиши барча учун қизиқ бўлиши табиий. Шунингдек, "темирйўлчилар" устози Александр Стоймирович ўтган йили Олмалиқда Қосимовнинг мураббийлар штабида фаолият олиб борганди. 


3. Ўзаро ўйинлар. ОКМК тарихий ғалаба остонасида 

Жамоалар шу кунгача Тошкентда 14 маротаба тўқнаш келишган. Устунлик мутлақо мезбонлар томонида, 12 ғалаба. Фақатгина 2 та ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашган. ОКМК сўнгги маротаба 2021 йил "Локомотив" майдонидан очко билан қайтган (1:1). Сўнгги учрашув эса Олмалиқда бўлиб ўтган, унда олмалиқликлар 4:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган. ОКМК ўз тарихида "Локомотив" стадионида ғалаба қозонмаган ва бугун улар бу ишни уддасидан чиқиши мумкин. 


4. Мутахассис фикри

 

Жаъфар Ирисметов - ОКМК барқарор ўйин кўрсата олаётгани йўқ. 2-3 та турда яхши таассурот қолдиришди. "Насаф" билан ўйинда имкониятни бой беришди. 2 та бир-бирига мос жамоа. ОКМК рақибига нисбатан тажрибалироқ. "Локомотив"да эса ёшлар бор. Тахминимча, ўйин дуранг натижа билан якунланади.

5. Равшан Абдувоҳидов 4 йилдан сўнг "Локомотив" ўйинида ишлайди 

Ушбу баҳсни бошқариш учун Равшан Абдувоҳидов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи тайинланган. Қайд этиш мумкинки, шу кунгача мазкур ҳакам 3 та ўйинда ишлаган ва уларнинг 2 тасида "темирйўлчилар" 2 та ғалаба қозонган, 1 та ўйин дуранг билан якунланган. Равшан Абдувоҳидов сўнгги маротаба 2020 йил 25 сентябрь куни "Локомотив" иштирокидаги баҳсни бошқарган эди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика