UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  0 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  23 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  16 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  6 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0

Анзур Исмоилов Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: "Манчестер Сити"га мослашиш ва дебют ўйинда "Челси"га қарши ўйнаш ҳамма ўйлагандек осон жараён эмас" Янгиликлар

Анзур Исмоилов Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: "Манчестер Сити"га мослашиш ва дебют ўйинда "Челси"га қарши ўйнаш ҳамма ўйлагандек осон жараён эмас"

"Локомотив" жамоаси кеча Тошкентдаги йиғин доирасидан ўрин олган сўнгги назорат учрашувида майдонга тушди. "

"Динамо" рақиблик қилган ўйинда "темирйўлчилар" ғалабани ўзиники қилди. Айтиш мумкинки, бу йил жамоа таркиби янгиланиш билан бир қаторда етакчиларни ҳам сақлаб қолди. Бу шубҳасиз Анзур Исмоиловдир. 2025 йилда 40 ёшга тўладиган ҳимоячи ҳамон яшил майдонда жавлон урмоқда. Ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчисининг фикрлари билан қизиқдик. 

- 40 ёшда ўзингизни катта футболда қандай ҳис қиляпсиз? Бундай ёшда жисмонан куч тарафлама муаммолар бўлмаяптими?

- Ёшим катта бўлишига қарамай ўзимда тўп тепишга кучли иштиёқ бор. Озгина ёқимсизлик ёки тугатишга эхтиёж сезсам тугатаман. Югуриш, сакраш, жисмоний томонлама кучим етарли экан ўйнашда давом этяпман. Менимча 40 ёшда футбол ўйнаётган фақат ўзим қолган бўлсам керак (кулади).

- "Локомотив" билан Про лигага тайёргарлик қандай кетяпти?

- Суперлигада ўйнашимиз ҳам мумкин эди. Лекин нима ҳам дердик. Про лигада "Локомотив"ни элитага қайтарамиз. Очиғини айтганда яхши жамоа шаклланмоқда. 

- Про лигада жамоалар сони камлигига муносабатингиз қандай?

- Аслини олиб қараганда ростдан ҳам Про лигада жамоалар сони кам. Жамоалар сони қанча кўп бўлса шунча яхши. Камида йилига 30 та ўйин ўтказишимиз керак. Охиригача кутамиз. 

- Суҳбат давомида Абдуқодир Ҳусанов ҳақида сўрамасак бўлмайди. Унинг "Манчестер Сити"га ўтиши ва дебют учрашуви сизда қандай таассурот қолдирди?

- Абдуқодир Ҳусанов кучли футболчи. Биласизми, футболчини фақат ўз меҳнати юксалтиради. У бизнинг ҳақиқий иқтидоримиз. "Манчестер Сити"дек жамоага бирданига киришиб кетиш ва дебют ўйинда "Челси"га қарши ўйнаш ҳамма ўйлагандек осон жараён эмас. Унда ҳаммаси олдинда. 

- Ҳусановнинг асосий ютуғи ва устун тарафи нимада?

- Тезлиги юқори ва жуда хотиржам ҳаракат қилади. Тўпни эгаллаб тепиб юбормайди ва ақл билан иш тутади. Тўпни ўзида яхши ушлайди. 

- Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Олдиндаги қисқа вақтда терма жамоамиз керакли натижани кўрсата оладими?

- Тимур Тохировичга ишонамиз. Унинг футболи ҳаммага ёқади. Ўтган йили Олимпиадага олиб чиқди. Ҳар бир мусобақада максимал натижа кўрсатиб келяпти. Мураббийимизни қўллаб-қувватлаймиз ва Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишонамиз. Ҳозирда энг муҳими қўллаб-қувватлаш.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика