UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл", "Брайтон" – "Челси" (онлайн ҳисоб)  0 00:06Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди  7 23:33Италия кубоги финали! "Аталанта" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл". Асосий таркиблар аниқ!  3 23:05АПЛ. "Брайтон" – "Челси". Таркиблар аниқ!  4 22:59Ла Лига мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  6 22:36АПЛда янги мавсумдан ВАР бекор қилиниши мумкин!  8 22:00Россия кубоги ярим финали! "Зенит" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибдами?  15 21:53"Ювентус" янги бош мураббий билан келишиб қўйди  3 21:21Жейми Каррагер: "Ортега "Сити"ни чемпион қилди"  7 20:57Ла Лигада мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Хави улар орасида йўқ  6 20:40Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1 20:19"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0 20:07Беллингем, Винисиус, Левандовски, Гризманн... Ла Лигада ким энг яхши бўлади?  17 19:52ОКМКда тарихий ғалаба, водий дербисидаги мухлислар рекорди - Суперлиганинг 7-туридан 20 та факт  4

"Динамо Загреб" мураббийи Дамир Крзнар: "Бунёдкор" ёш футболчилар фабрикаси эканлиги шубҳа қолдирмади. Менга ёққан футболчи бу..." Янгиликлар

"Динамо Загреб" мураббийи Дамир Крзнар: "Бунёдкор" ёш футболчилар фабрикаси эканлиги шубҳа қолдирмади. Менга ёққан футболчи бу..."

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ўринбосарлари бугун Хорватия йиғини доирасидан ўрин олган навбатдаги учрашувда майдонга чиқишди.

"Динамо Загреб 2" жамоаси рақиблик қилган ўйинда ҳамюртларимиз 1:2 ҳисобида енгилишди. Биринчи бўлимда Абдуллоҳ Омоналиевнинг ажойиб ва чиройли голи билан ҳисобни очган ёш "қалдирғочлар" танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан йўл олишди. Иккинчи бўлим бошларида бир неча дақиқага диққатни йўқотилиши рақибларга қўл келди. Мазкур учрашувдан сўнг загребликлар устози Дамир Крзнар фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Бунёдкор" асосий жамоаси "Ислоч"ни мағлубиятга учратди, клуб ўринбосарлари эса "Динамо" Загребга ютқазишди


- Жаноб мураббий сизларни ғалаба билан табриклайман. "Бунёдкор" жамоасига қарши ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Аввало "Бунёдкор" жамоасини ажойиб ўйин билан табриклайман. Бугун имкониятларга бой учрашув бўлди, аммо ҳаво жуда иссиқлиги ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Икки жамоа футболчилари кўп югуришди, шунга қарамай яхши футбол кўрсатишди, деб ўйлайман. Рақиб жамоа биринчи бўлимда биздан яхшироқ кўринди. Чунки улар биринчи бўлиб гол уришди ва жуда юқори прессинг қилишганини кўрдик. Иккинчи бўлимда биз баъзи ўзгаришлар қилиб ўйинни ўз томонимизга оғдирдик, деб ўйлайман. 

- Биринчи бўлим иккинчи бўлимга қараганда нимаси билан фарқ қилди?

- Бизда 20  нафар яхши даражадаги футболчилар бор. Рақиб жамоасида асосий таркиб ва захира ўйинчилари орасида катта фарқ бор. Биз буни пайқадик ва  унумли фойдаландик.

- "Бунёдкор" жамоасининг ўйин услуби ҳақида нима дея оласиз?

- Менга жуда манзур келди. Улар ҳужумкор ва позицион футбол кўрсатишар экан. "Бунёдкор" ёш футболчилар фабрикаси эканлиги шубҳа қолдирмади. Боиси ёшларга кўп имконият берилади. Шу орқали тажрибага тўплашади. "Бунёдкор" сизнинг юртингизда етакчи жамоалардан ва сизлар тўғри йулдасизлар.


- Рақиб сафидаги  энг яхши футболчи ким бўлди, деб ўйлайсиз?

- Жамоангизда яхши футболчилар кўп. Аммо менга кўпроқ жамоа сардори ҳимоячи (Хуршид Убайдуллаев) ёқди. У ҳимоячи бўлса ҳам ҳужумда яхши ўйнар экан. Паслар жуда сифатли. Рақиб ярим ҳимоясини ёриб ўта олиши қобилияти ёмон эмас. 

- 2017 йил "Ал Айн" билан Зоран Мамич мураббийлар штабида ташриф буюрган эдингиз...

- "Бунёдкор" ҳақида биламан. Ҳа, ўша баҳсда Отабек Шукуров яхши таассурот қолдирганди. У сўнгги йилларни "Шаржа"да ўтказди. Биз якунда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Зоран Мамич билан "Ал Айн", "Ал Наср", "Ал Ҳилол"да бирга ишладик. 

Абдулазиз Искандаров

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика