UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  0 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  2 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  4 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2

"Динамо" ПФК жамоасида бугундан ойлик-маошлар берилиши бошланди Янгиликлар

"Динамо" ПФК жамоасида бугундан ойлик-маошлар берилиши бошланди

Теглар :  "Динамо"
Ижтимоий тармоқларда "Динамо" ПФК жамоасидаги молиявий вазият ҳамда Самарқанд шаҳридаги стадионларнинг ҳолатига боғлиқ мақолалар эълон қилинди.

Жумладан, интернет нашрларида "Самарқандга футбол керак эмасми?" сарлавҳали мақола чоп этилиб, унда "Динамо" ПФКдаги молиявий ҳолат ва жамоанинг уй стадиони тайёр эмаслиги ҳақида сўз борган.

Шуни маълум қиламизки, жамоа олдидаги муаммолар раҳбарият томонидан бирин-кетин ҳал этилмоқда. "Динамо" ПФК жамоасида бугундан ойлик-маошлар берилиши бошланди.

Шунингдек, "Динамо" марказий ўйингоҳини Суперлига ва халқаро учрашувларни ўтказишга тайёрлаш мақсадида "Nasaf Megastroy" МЧЖ томонидан ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, футбол майдонига дренаж тизимини ўрнатиш, суғориш тизимини модернизация қилиш ҳамда ёритиш тизимини кучайтириш ва чим қопламасини ётқизиш ишлари бажарилган. Айни вақтда стадионнинг югуриш йўлакларига асфалт ётқизиш ишлари ҳам амалга оширилиб, ишлар якунлаш арафасида.

Самарқанд шаҳридаги "Afrosiyob Arena" стадионини ҳам стандарт ҳолатга келтириш борасида мутасаддилар томонидан тегишли ишлар бошланган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика