Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди
16 май 2024 00:06
Янгиликлар
Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди
"Реал Мадрид" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос "Бавария"га қарши ЕЧЛ ярим финал жавоб баҳсининг охирги дақиқаларида Маттейс де Лигт томонидан киритилган голда ҳакамлар хато қилгани ҳақида гапирди.
"Ҳакам ўша вазиятга нотўғри ёндашди. Ўйинни давом эттириш керак эди.
Бу ерда қанот ҳаками асосий хатони қилди. Қачонки қанот ҳаками байроқни кўтарса, бош ҳакам унга ишонади. Бундай ишонч билан байроқ кўтарилганидан сўнг бош ҳакам уч метрли офсайд бўлган бўлса керак деб ўйлайди.
"Бавария"нинг ғазабга тушганини тўғри тушунса бўлади. Чунки вазият 100% якунланишини кутиш керак эди.
Ўша вазиятда ҳимоячилар тўхтаб қолдими йўқми, аниқ билмайман. Сабаби, ҳуштак анча аввал чалинганди. Ҳимояланаётган ўйинчиларнинг ҳаммасида босим камайиб бўлганди", -дейди Тони Кроос.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар