UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  7 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  4 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  6 10:20Неймар яна жароҳат олди  5 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  7 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10

"Динамо" тасдиқлади: "Навбаҳор"га ўтган форвард бўйича ҳуқуқий иш очилади Янгиликлар

"Динамо" тасдиқлади: "Навбаҳор"га ўтган форвард бўйича ҳуқуқий иш очилади

"Навбаҳор" матбуот хизмати жамоа таркибига "Динамо Тбилиси" тўпурари Зоран Марушич қўшиб олинганини эълон қилган эди.

Бугун "championat.asia"нинг "Эшитдик-да!" рукни бу трансфердан футболчининг собиқ клуби норози экани ва судлашиши ҳақида хабар берди. Орадан бир неча соат ўтиб, грузин жамоаси матбуот хизмати бу борада расмий баёнот берди.

"Динамо" Зоран Марушичнинг трансфери борасида ҳуқуқий баҳсни бошлаб юборди. Бунга сербиялик футболчининг жамоа билан амалдаги шартномасини бир томонлама бузгани асос бўлмоқда. Ҳужумчи Тбилиси клуби билан шартномани узайтирганига қарамай, фаолиятини чет элда давом эттиришга қарор қилди ва ФИФАнинг халқаро ҳуқуқ нормаларини бузди.

Маълумот учун, "Динамо" 2021 йилнинг декабрь ойи бошида Зоран Марушич билан шартномадаги тегишли бандни фаоллаштирди. Унга кўра томонлар ўртасидаги ҳамкорлик битими автоматик тарзда 2022 йилнинг охирига қадар узайтирилган", - дейилади хабарда.

Эшитдик-да! "Навбаҳор"га ўтган Марушич эски ва янги клубини қийин аҳволда қолдирмоқда

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика