

Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда. Томонлар янги шартнома бўйича келишувга эришиб бўлишган. Яқин кунлар ичида томонлар шартномани расман узайтиришади.
Эслатиб ўтамиз, Месси "Интер Майами"да 2023 йилдан бери фаолият олиб боради. У жамоа сафида 75 та учрашувда майдонга тушиб, 62 та гол урди ва яна 30 та голга ассистлик қилган. 38 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси йил сўнггида якунланади.



