Неймар яна жароҳат олди

Khoja
20 сен 2025, 10:20
"Сантос" ҳужумчиси Неймар яна жароҳат олди.

33 ёшли футболчи оёғида оғриқ ҳис қилган ва шу сабабли кечаги машғулотларни ўтказиб юборган. Ҳужумчи катта эҳтимол билан "Сан-Паулу"га қарши учрашувни ўтказиб юборади.

Клуб 33 ёшли футболчининг жароҳати жиддий эмаслигини батафсил текшириш натижасида аниқланишига умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2025-йилда икки марта тиззасидан жароҳат олганди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025-йил охиригача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru