UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50"Суперлигада юқори савияда ҳакамлик қилинади. Шомуродов Дзюбадан кучлироқ". Россиялик ҳакам – Ўзбекистон, мамлакат футболи ва уруш ҳақида  0 11:40Лаутаро Мартинес фаолиятини "Интер"да давом эттиришини тасдиқлади  0 11:39"Бунёдкор" Димитрие Побуличнинг халқаро трансфер сертификатини яқин кунлар ичида олади  4 11:17"Бенфика" ва "Атлетико" собиқ форварди Сальвио Мексиканинг "Пумас" клубига ўтди  0 10:55"Монако" Белотти билан тўрт йиллик шартнома имзолашга тайёр  0 10:31МЮ тез орада Маласианинг трансферини эълон қилади  3 10:12Кувайтда бўлиб ўтадиган Осиё кубогига тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бугун Тошкентда йиғин бошлайди  0 10:00“Ювентус” форварди МЛС клубига ўтди  0 09:50“Вильярреал” Бельерин учун “Арсенал”га қанча таклиф этаётгани маълум  0 09:40Мираброр Усмоновни хотирлаб  6 09:25“Сантос” президенти: “У қайтаман деб айтган”  3 09:1040 млн сўм! РПЛ янги мавсумида ҳакамлар ўйин учун қанча маош олиши маълум  3 08:55“Челси” собиқ форварди: “Роналду Месси ЕЧЛда унга яқинлашиб олишидан хавотирда”  24 08:40“Спартак” футболчиси ПСВга ўтади. Аввалроқ, Люк де Йонг эйндховенликлар аъзосига айланганди  0 08:25Давид Луис Европага қайтиши мумкин. У А Серия грандига таклиф қилинди  0

Эшитдик-да! "Навбаҳор"га ўтган Марушич эски ва янги клубини қийин аҳволда қолдирмоқда Янгиликлар

Эшитдик-да! "Навбаҳор"га ўтган Марушич эски ва янги клубини қийин аҳволда қолдирмоқда

19 январь куни "Навбаҳор" жамоаси сербиялик ҳужумчи Зоран Марушич билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Грузияда йил футболчиси ва тўпурари бўлган футболчи "Навбаҳор"га ўтди

20 январда эса Наманган клуби матбуот хизмати бу ҳақда расмий маълумот берди.

"Championat.asia" сайтига маълум бўлишича, футболчининг "Динамо" (Тбилиси) билан шартномаси 1+1 кўринишда экан. Бу ўринда собиқ жамоаси уни ортга қайтармоқчи. Ҳужумчининг ўзи эса Грузияга қайтмаган ва "Навбаҳор" билан шартнома имзолади. Тбилиси клуби Марушич билан шартнома борасида судлашмоқда.

"Динамо" кеча "Навбаҳор" клубига футболчининг трансфер суммасини тўлаш бўйича расмий хат юборган. Агар "Навбаҳор" Зоран трансферини "Динамо" билан ҳал этмаса ва грузияликлар футболчи шартномаси бўйича ҳақ бўлиб чиқса, у ҳолда "Навбаҳор" ва Марушичга ФИФА томонидан дисквалификация қўлланиши мумкин.

Агар бу ишда Марушич ҳақ бўлса, унда ҳужумчи "Навбаҳор"да фаолиятини давом эттиради.

Сербиялик ҳужумчига мамлакатимизнинг бошқа бир клуби "Нефтчи" ҳам 2 ой аввал қизиққан ва 2021 йилнинг декабрида расмий таклиф юборган. Лекин, "Навбаҳор" футболчига "Нефтчи" таклиф этган суммадан кўпроқ таклиф қилгани учун Зоран "Навбаҳор"ни танлаган.


Маълумот учун: "Динамо" Тбилиси Марушичнинг трансфери учун тахминан 300 минг АҚШ доллари сўрамоқда. Унинг transfermarkt порталидаги нархи 450 минг еврога тенг.

Воқеалар қандай ривож олишини вақт кўрсатади.

Рейтинг: -32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика