UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Жон Стоунз: "Олдинда яна 90 дақиқа бор ва биз вазиятни ўз фойдамизга тўғрилашимиз мумкин"  1 11:15«Барселона» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  4 10:48«Арсенал» ёзда 7 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  4 10:35Қосимов «Қўқон-1912» жамоасига ўтишга яқин  3 10:00Осиё кубоги. U-20 терма жамоамиз эртага ўз юришини бошлайди. Яманга қарши қандай либосда ўйнашимиз маълум  4 09:40Анчелотти иродали ғалабадан сўнг нималар деди?  16 09:14Виниcиус «Ман Сити» мухлисларининг осган баннери ҳақида фикр билдирди  28 08:48Бугун ўсмирларимиз Марокашга қарши баҳс олиб боради  5 08:15Икки ярим ой аввал «Қизилқум» билан хайрлашган легионер жамоага қайтмоқда  0 07:50Гвардиола «Реал Мадрид»ган учралган мағлубиятнинг асосий сабабини маълум қилди  48 06:55"Реал" сўнгги дақиқаларда жуда қийин ғалабани қўлга киритди  25 03:00ЕЧЛ. "Ювентус" қийинчилик билан ПСВни мағлуб этди, "Боруссия Дортмунд" эса илк ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  23 02:58ЕЧЛ. Даҳшатли ўтган ўйинда "Реал"дан 90+2-дақиқада камбэк, Холанднинг дубли ҳам "Сити"га ёрдам бермади  570 01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  1 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  3

Эшитдик-да! "Навбаҳор"га ўтган Марушич эски ва янги клубини қийин аҳволда қолдирмоқда Янгиликлар

Эшитдик-да! "Навбаҳор"га ўтган Марушич эски ва янги клубини қийин аҳволда қолдирмоқда

19 январь куни "Навбаҳор" жамоаси сербиялик ҳужумчи Зоран Марушич билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Грузияда йил футболчиси ва тўпурари бўлган футболчи "Навбаҳор"га ўтди

20 январда эса Наманган клуби матбуот хизмати бу ҳақда расмий маълумот берди.

"Championat.asia" сайтига маълум бўлишича, футболчининг "Динамо" (Тбилиси) билан шартномаси 1+1 кўринишда экан. Бу ўринда собиқ жамоаси уни ортга қайтармоқчи. Ҳужумчининг ўзи эса Грузияга қайтмаган ва "Навбаҳор" билан шартнома имзолади. Тбилиси клуби Марушич билан шартнома борасида судлашмоқда.

"Динамо" кеча "Навбаҳор" клубига футболчининг трансфер суммасини тўлаш бўйича расмий хат юборган. Агар "Навбаҳор" Зоран трансферини "Динамо" билан ҳал этмаса ва грузияликлар футболчи шартномаси бўйича ҳақ бўлиб чиқса, у ҳолда "Навбаҳор" ва Марушичга ФИФА томонидан дисквалификация қўлланиши мумкин.

Агар бу ишда Марушич ҳақ бўлса, унда ҳужумчи "Навбаҳор"да фаолиятини давом эттиради.

Сербиялик ҳужумчига мамлакатимизнинг бошқа бир клуби "Нефтчи" ҳам 2 ой аввал қизиққан ва 2021 йилнинг декабрида расмий таклиф юборган. Лекин, "Навбаҳор" футболчига "Нефтчи" таклиф этган суммадан кўпроқ таклиф қилгани учун Зоран "Навбаҳор"ни танлаган.


Маълумот учун: "Динамо" Тбилиси Марушичнинг трансфери учун тахминан 300 минг АҚШ доллари сўрамоқда. Унинг transfermarkt порталидаги нархи 450 минг еврога тенг.

Воқеалар қандай ривож олишини вақт кўрсатади.

Рейтинг: -32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика