«Динамо» мураббийи истеъфога чиқди
03 сен 2018 08:30
Янгиликлар
«Динамо» мураббийи истеъфога чиқди
Киевнинг “Динамо” клуби бош мураббийи Александр Хацкевич истеъфога чиқди.
Мутахассис жамоаси Украина чемпионати 7-турида ўз майдонида “Карпат” клубига (0:2) имкониятни бой бергач, шундай қарорга келди.
“Ҳали клуб президенти билан суҳбатлашишим лозим. Аммо ўзим учун қарор қабул қилиб бўлдим. Ечиниш хонасида мен билан бирга ишлаган барча йигитларга ўз миннатдорчилигимни билдирди”, дей мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Динамо” сайти.
“Динамо” кетма-кет тўрт учрашувдан буён ғалаба қозона олмаяпти. Илгарироқ киевликлар “Черноморец” билан (1:1) дуранг ўйнаган, ЕЧЛ плей офф босқичида икки учрашув натижасига кўра, “Аякс”га имконияти бой беришганди.
Украина премьер лигасида “Динамо” пешқадам “Шахтёр”дан беш очко ортда қолган ҳолда учинчи ўринни эгаллаб туришибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар