UZ

Сўнгги янгиликлар

15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  9 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  3 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5

Месси иштирок этмаган баҳсда "Барселона" "Динамо" Киевни йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Месси иштирок этмаган баҳсда "Барселона" "Динамо" Киевни йирик ҳисобда мағлуб этди

"Динамо" Киев ҳамда "Барселона" ўртасидаги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тур учрашуви якунига етди.

Динамо Киев

Лига Чемпионов - группа G . 4-тур

25/11/2020, 01:00

4
:
0
Тугади

Барселона

Сержиньо Дест - 52', Мартин Брейтуэйт - 57', Мартин Брейтуэйт - 70', Антуан Гризманн - 90'

Стадион: Stadion NSK Olimpiyskiy, Kyiv, 0 томошабин

Бош ҳакам: Matej Jug

45'
90'
59'  Денис Гармаш (Александр Андриевский)
59'  Александр Караваев (Денис Попов)
70'  Денис Попов
70'  Карлос Де Пена (Владислав Супряга)
70'  Николай Шапаренко (Богдан Леднев)
83'  Владимир Шепелев (Тудор Бэлуцэ)
16'  Миралем Пьянич
52'  Сержиньо Дест
52'  Мартин Брейтуэйт
57'  Мартин Брейтуэйт
57'  Оскар Мингеса
65'  Миралем Пьянич (Рикард Пуч)
65'  Филиппе Коутиньо (Антуан Гризманн)
65'  Клеман Лангле (Жорди Альба)
70'  Мартин Брейтуэйт
73'  Педри (Матеус Фернандес)
83'  Франсишку Тринкан (Конрад де ла Фуэнте)
90'  Антуан Гризманн
90'  Жорди Альба

"Динамо" Киев – "Барселона"0:4

"НСК Олимпийский"

Голлар: 0:1 – 52 Дест, 0:2 – 57 Брэйтуэйт, 0:3 – 70, пенальти Брэйтуэйт, Гризманн 90+.

"Динамо" Киев – Бущан, Кендзера, Караваев (Попов, 60), Забарний, Миколенко, Вербич, Шепелев (Бэлуцэ, 83), де Пена (Супряга, 71), Гармаш (Андриевский, 59), Шапаренко (Леднев, 71), Буяльский.

"Барселона" – тер Стеген, Фирпо, Дест, Лангле (Альба, 66), Мингеса, Аленья, Коутиньо (Гризманн, 66), Педри (Фернандес, 73), Пьянич (Пуч, 65), Тринкау (де ла Фуэнте, 83), Брэйтуэйт.

Огоҳлантиришлар: Пьянич (15), Попов (69).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+2. ГОООЛ! Гризманн ниҳоят гол урди! Антуан қанотдан узатилган тўпни бир уринишда ўзига тўғирлаб, дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди. 0:4!

83. "Динамо" Киев футболчисининг голи ҳисобга олинмади. У пас вақтида ўйиндан ташқари ҳолатда эди.

76. Вербич қанотдан ерлатиб узатилган тўпга ета олмади, акс ҳолда ҳисоб қисқарган бўларди.

70. ГОООЛ! Брэйтуэйт пенальтини голга айлантирди ва ҳисоб йирик кўринишга келди.

69. ПЕНАЛЬТИ! Хорди Альба тўпни рақиб жарима майдончаси марказига узатди ва Брэйтуэйт тўпга бош билан зарба бераётганида Попов уни йиқитди.

64. Де Пенья қулай вазиятдан дарвозага аниқ зарба бера олмади. У берган зарбадан сўнг тўп трибуна томон учди.

57. ГОООЛ! 0:2! Бу сафар Брэйтуэйт украиналиклар дарвозасини ишғол қилди. Бурчакдан узатилган тўпни Мингеса боши билан орқароқдаги жамоадошига узатди ва Брэйтуэт бўш дарвозани ишғол қилди.

54. "Барселона" иккинчи голни уришга яқин келганди, аммо Коутиньонинг узатмасидан сўнг Тринкау тўпга тузукроқ зарба бера олмади ва "Динамо" посбони тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

52. ГОООЛ! Каталония клуби ниҳоят ҳисобни очди. Дест Брэйтуэйтнинг жарима майдончаси ичидаги узатмасини голга айлантирди.

49. Лангле ўз жарима майдончаси ичида рақиб футболчисини йиқитгандек кўринди, аммо ҳакам қоида бузилмаганини айтиб, ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Баҳснинг бу қисми биринчи таймдан қизиқроқ бўлади деб умид қиламиз.

ТАНАФФУС

45+1. Киев клуби биринчи бўлим охирида амалга оширган тезкор қарши ҳужум зарба билан якун топди, Каталония клубининг бахтига дарвозани Тер Штеген қўллайди, акс холда... Немис посбони испанларни голдан қутқариб қолди.

40. "Барселона" тузукроқ ҳужум уюштира олмаяпти. Уларнинг қўлидан фақат тўпга эгалик қилиш ва майда паслардан бошқа ҳеч нарса келмаяпти. "Динамо" эса онда-сонда қарши ҳужумлар уюштириб, уни ноаниқ ёки кучсиз зарбалар билан якунлашмоқда.

36. Тринкау навбатдаги вазиятда ҳам қаҳрамон ролини ижро этди. Аммо у берган зарбадан сўнг "Динамо" посбони Бушан тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

34. Тринкау "Динамо" жарима майдончаси ичида йиқитилди ва ҳакам вазиятга аниқлик киритиш учун ВАРга мурожаат қилди. Видеоассистентлар эса ҳеч қандай қоида бузилмаганлигини айтишди.

27. Каталония клуби рақиб дарвозасидан 35-40 метр узоқликда стандарт ишлаб олди. Жарима майдончасига узатилган тўпни мезбон жамоа футболчилари қайтариб юборди.

22. Айни дамда ушбу ўйин билан параллел равишда яна 5та ўйин ўтказилмоқда ва уларнинг барчасида ҳисоб очилган, бироқ Киевдаги учрашувда ҳали дарвоза ишғол қилингани йўқ.

19. "Динамо" Киев жарима зарбасини амалга оширди ва тўп рақиб майдончасига узатилди, мезбонлар қайтган тўпни ҳужумнинг иккинчи тўлқини орқали дарвозага йўллашди. Тер Штеген хавфни бартараф этди.

15. Сариқ карточка. Пьянич макразда рақиб қарши ҳужумини қўполлик билан бузгани учун жазоланди.

12. Эслатиб ўтамиз, Рональд Куман Месси ва Де Йонгга дам бериш учун ушбу футболчиларни баҳс қайдномасига киритмади.

6. Каталония клубининг бурчак зарбаси муваффақиятсиз якунланди ва мезбонлар тезда қарши ҳужум уюштиришди ва уни зарба билан якунлашди. Тўп Тер Штеген қўриқлаётган дарвозага эмас, бурчак байроқчаси томон кетди. Ён ҳакам эса офсайдни англатувчи байроқчасини кўтариб турган экан.

2. Баҳс бошланиши билан Буялски жароҳат олди, бироқ у ўрнидан турди ва баҳсни давом эттира олишини маълум қилди. Тринкау унга нисбатан қўпол ўйнади. 

1. Учрашув бошланди.


"Динамо" Киев – "Барселона"

"НСК Олимпийский"

"Динамо" Киев – Бущан, Кендзера, Караваев, Забарный, Миколенко, Вербич, Шепелев, де Пена, Гармаш, Шапаренко, Буяльский.

"Барселона" – тер Стеген, Фирпо, Дест, Лангле, Мингеса, Аленья, Коутиньо, Педри, Пьянич, Тринкау, Брэйтуэйт.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика