Натан Аке "Барселона"га ўтиши мумкин

Alisher Ostonov
8 мар 2026
31 ёшли нидерландиялик ҳимоячи Натан Аке фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.

“Кўк-анорранглилар" спорт директори Деку "Манчестер Сити" ҳимоячисининг ашаддий мухлиси ҳисобланади. Аке бу таклифга қизиқиш билдириши мумкин, чунки бу мавсумда футболчи "шаҳарликлар"нинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотган.

Натан Аке 2020 йилда "Борнмут"дан "Манчестер Сити"га ўтган. Бу мавсумда ҳимоячи клуб сафида барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Catalunya Ràdio