UZ

Сўнгги янгиликлар

15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  1 15:31"Сассуоло" — "Кальяри" 0:0 (Матнли трансляция)  3 15:23"Спартак" — "Рубин". Раҳмоналиев асосий таркибда, Ашурматов эса...  0 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  2 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   8 13:20Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган  9 12:22"Энди ўйнамайсан". "Барселона" ўйинчиси Ла Лигадаги ўйин пайтида Хавининг акаси билан жанжаллашди  5 11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  3 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  36 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  7 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  9 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1

"Динамо" 7 йилдан сўнг "Бунёдкор"дан очко олди — Суперлига 5-туридаги 4 та ўйиндан қизиқарли фактлар Янгиликлар

"Динамо" 7 йилдан сўнг "Бунёдкор"дан очко олди — Суперлига 5-туридаги 4 та ўйиндан қизиқарли фактлар

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган 4 та ўйиндан сўнг жамоалар қисқа танаффусга чиқишди.

Эндиликда улар эътиборни кубок баҳсларига қаратишади. Гарчи тур тўлиқ якунланмаган бўлсада бўлиб ўтган учрашувлардан қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


- "Андижон" 16 йилдан сўнг Тошкентда "Локомотив"ни мағлуб этишни уддасидан чиқди. "Бургутлар" бу ишни охирги маротаба 2007 йилги мавсумнинг якунида амалга оширган. Дониёр Ҳамидуллаевнинг ягона голи жамоага 1:0 ҳисобидаги ғалабани келтирган. 

- "Локомотив" 4 йилдан буён уйда "Андижон"дан устун кела олмаяпти. "Темирйўлчилар" сўнгги бор 2020 йил Андрей Фёдоров даврида рақиби устидан зафар қучган. Ўшанда "Андижон" устози Александр Хомяков бўлганди.

 

- "Динамо" 7 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олиб кетди. Самарқандликлар 2017 йилдан бери илк маротаба бу ишни уддалади. Бу йилда жамоа Олег Тюлькин бошчилигида ортга 1:1 ҳисоби билан қайтган. 

- Икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихида Суперлигада биринчи маротаба 0:0 ҳисоби қайд этилди.  

- "Бунёдкор" ўз тарихидаги энг ёмон стартни амалга оширди. "Қалдирғочлар" мавсумни кетма-кет 5 та ғалабасиз серия билан бошлади. Бунгача энг ёмон натижа 2 та ўйинни ташкил қилаётганди. 


- "Қизилқум" кетма-кет иккинчи йил Жиззахда "Сўғдиёна"га гол ура олгани йўқ. Бу баҳсларда бир хил ҳисоб қайд этилди (1:0).

- "Сурхон" мезбон мақомида беш йилдан сўнг ОКМКдан 3 очко тортиб олди. Термизликлар 2019 йилда уйда олмалиқликларни енгганди 1:0

- Асадбек Каримов ОКМКга қарши кетма-кет иккинчи ўйинда собиқ жамоасига гол уриб "Сурхон"га 3 очко келтирди. 2023 йил 2 та гол, 2024 йил 1 та гол. 

- "Сурхон" 5-турга келиб жорий мавсумдаги биринчи ғалабасини тантана қилди.

 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика