UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Суперлига. "Насаф" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  44 20:29"Пахтакор" - "Қизилқум" 1:1 (Матнли трансляция)  28 20:19"Сивасспор" — "Кайсериспор". Ўзбекистонлик ўйинчилар асосий таркибдами?  0 19:30Хави ваъдаси ҳақида: "Мен гапимда тураман"  4 19:00"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед"  21 18:52Руни Чемпионшипда жон сақлаб қолган клуб устозига айланди  2 17:35Мулоҳаза учун мавзу. Ильгиз Танташев ва ЎзФҲМ. Қарс икки қўлдан чиқади  17 17:27Ўзбекистонликлар асосий таркибдами: РПЛнинг сўнгги тур ўйини учун таркиблар эълон қилинди  1 17:00"Ювентус" 18 млн. еврога дарвозабон сотиб олади  2 16:40Ильгиз Танташев бошқарувида ўтадиган финалда ким ғолиб бўлади? ОЧЛ финал баҳсига превью  1 16:27Ўзбекистон Суперкубоги: Бир кун олдин қандай тадбирлар бўлиб ўтади?  6 16:15Эшитдик-да! Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Хитойга йўл оладиган таркиби аниқ  8 16:02"Бавария" Чемпионшипга тушиб кетган клуб мураббийини танлади  9 15:19Тен Хаг танқидлар ҳақида: "Ўтган йили худди шу инсонлар ортимда туриб қарсак чалишган"  10 14:33Финаллар куни  6

Ди Мария бошчилигидаги "Бенфика" кубок финалига чиқа олмади Янгиликлар

Ди Мария бошчилигидаги "Бенфика" кубок финалига чиқа олмади

Тунда Португалия кубоги ярим финал жавоб учрашуви доирасида "Бенфика" жамоаси "Спортинг"ни қабул қилди.

1 ой олдин бўлиб ўтган биринчи тўқнашувда "Спортинг" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бу сафар эса тоомнлар 2:2 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекишди. Шу тариқа, янги мавсумда "Ливерпуль" устози бўлиши мумкин дейилаётган Рубен Аморим шогирдлари мамлакат кубоги финалига йўл олишди.

"Спортинг" финалда "Порту" - "Витория" жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Португалия кубоги

1/2 финал, жавоб учрашуви

02.04.2024

"Эштадиу да Луш" стадиони

"Бенфика" - "Спортинг" 2:2

Голлар: Отаменди 52, Рафа Силва 64 - Юлманд 47, Паулинью 55

"Бенфика": Трубин, Ба, Отаменди, Антониу Силва, Эурснес, Ди Мария, Рафа Силва, Флорентину (Жоау Мариу, 90), Жоау Невеш, Нерес (Гоувейя, 85), Тенгстедт (Маркос Леонардо, 79).

"Спортинг": Исраэль, Эшгайю (Катаму, 46), Коатес, Инасиу, Диоманде (Сен-Жюст, 46), Нуну Сантуш (Матеус Рейс, 46), Юлманд, Даниэл Браганса (Морита, 66), Тринкау, Паулинью (Эдвардс, 85), Гйокереш.

Огоҳлантиришлар: Ди Мария (45+3), - Инасиу (49), Морита (72), Исраэль (77), Эдвардс (90+2).

"Спортинг"нинг швециялик ҳужумчиси Виктор Гйокереш дастлабки учрашувда битта гол урган. Гйокереш жорий мавсум барча мусобақаларда жами 36та урган ва 15та ассист қайд этган. Ўтган ёзда Чемпионшипдан олиб келинган форвард учун даҳшатли статистика.

"Спортинг" жамоаси Португалия кубогини 17 бор қўлга киритган. Бу борада улар "Бенфика" ва "Порту"дан кейин учинчи энг яхши натижага эга.

Лиссабонликлар охирги марта 2019 йилда кубокни бошлари узра баланд кўтаришган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
03 апр 22:35:28
Alex Del Piero
Portu chempionku 99,9%
   
03 апр 14:29:07
Лутфулла
Гйкорош эмас Дьюкорош
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика