UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  1 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  8 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  7 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  4 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  8 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  3 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  8 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  24 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  14

Де Брюйне кучлироқ бўлиб қайтди, энди "Сити" ЧЛ ғолиби бўлиши мумкин Янгиликлар

Де Брюйне кучлироқ бўлиб қайтди, энди "Сити" ЧЛ ғолиби бўлиши мумкин

Ўтган мавсум Кевин Де Брюйне фаолиятидаги энг қийини бўлди.

Бельгиялик жароҳатлардан қутила олмади ва чемпионга айланган "шаҳарликлар"нинг асосий футболчиси бўлмади. Кевин АПЛ ва Чемпионлар лигасида 14та учрашув ўтказиб, 6та голли пас берди. Ярим ҳимоячи мавсумолди йиғинга яхши ҳолатда келди. Де Брюйне ёзда формасини тиклаб, ўйин бошқариш қобилиятини ривожлантирди ва энди Премьер-лиганинг энг яхши футболчиси соврини учун Стерлинг билан рақобат қилишга тайёр.


Де Брюйне "Манчестер Сити" ҳужумининг тезлигини белгилайди

Кевин марказий ярим ҳимоячилар учлигида ўнгроқда ўйнашни хуш кўради, аммо бельгиялик бу позицияга боғланиб қолмаган. Вазиятга қараб у чапда ҳаракат қиладиган Давид Сильва ёки Илкай Гюндоган билан жой алмашиши мумкин. Бир йил олдин Пеп Гвардиола Кевинни Мессидан сўнг сайёранинг энг яхши футболчиси деб атаган эди. Де Брюйне - каталониялик мураббийнинг талабларига тўлиқ жавоб берадиган футболчи.

Гвардиола тизимининг асосий ғояси - бир қанотдан футболчилар сонини ошириб, тезкор узатма орқали бошқа қанотдаги футболчига бўш ҳудуд яратиш. Де Брюйне бундай узатмаларга уста. Пас эмас, уни жамоадошига қулай етказиб бериш муҳим. Кевин югуриб кетаётган Стерлинг ёки очилиб бораётган Марез оёғига тўпни идеал ташлаб беради. Қизиқ маълумот: Хавбек одатда бир учрашувда 50тадан кўп пас бермайди ("Вест Хэм" билан 46та, "Тоттенхэм" билан 48та). "Шаҳарлар" тўпни қандай назорат қилишини тасаввур қилсак, бу кўрсаткич катта эмас.


Узатмаларнинг сифати муҳимроқ. Де Брюйне АПЛнинг иккита ўйинида зарба учун 12та пас берган. Бу жамоадошлари учун 12та вазият яратиш дегани. Ушбу вазиятларнинг 3таси гол билан якунланди. Де Брюйне "Тоттенхэм" билан баҳсда жамоадошлари учун 9та вазият яратиб берди.


Ўйинни Жеррард даражасида бошқариш

"Де Брюйне доимо майдонда тўғри жой танлайди. Дэвид Бекхэм ва Стивен Жеррард - ўнг қанотда ўйнаган энг яхши узатмалар устаси ҳисобланишади. Кевин уларга яқин. Де Брюйне улар қилган ишни уддалай олади" - дея мақтаганди Гарри Невилл бельгиялик футболчини. Аслида Де Брюйненинг маҳорати Бекхэмникидан устун ва Жеррардникидан бироз фарқ қилади.

Дэвид ҳақиқатдан ҳам қанотдан ажойиб узатмалар беради, аммо Гвардиола ердан ўйнашни хуш кўради, "Сити"да эса доимо бош билан гол урадиган футболчилар йўқ. Кевин қулай жойда турган жамоадошини шунчаки топибгина қолмай, кейинги қадам максимал даражада қулай бўлиши учун ҳамма нарсани қилади. Бекхэм эса узатмадан сўнг фақат зарба бўлишини ўйлаган. МЮ собиқ хавбеки бор эътиборини ассистларга қаратган эди, Де Брюйне эса ҳужумнинг қулай давом этишини истайди. Икки футболчи ҳам кучли, аммо уларни солиштириш бироз нотўғри. Невилл бельгияликнинг сифатли узатмаларига эътибор қаратди, бироқ бу Гвардиола яхши кўрадиган жиҳат эмас.


Жеррард ва Де Брюйнени боғлайдиган жиҳат - ўйинга темп бериш. Стивен буни майдоннинг исталган қисмидан амалга оширарди, чунки у ярим ҳимоя ўнг қанотида, ҳужумкор хавбек ролида ва таянч ярим ҳимоя зонасида ўйнашга улгурарди. Жеррард тўп билан ҳаракати эвазига жамоадошларини тезлаштирар ёки секинлаштирар эди. Кевин эса бунинг учун паслардан фойдаланади. Тўғри, де Брюйнеда Стиж Жидаги каби кучли зарбага эга эмас ва икки жарима майдончаси орасида ўйнаш учун катта қадам ташламайди, аммо бу камчиликни тўпни керакли вақтда узатиш қарори билан тўлдиради.


Қора меҳнатдан қўрқмайди

Де Брюйне ўртача ҳар ўйин рақибдан 1,5 марта тўпни олиб қўяди. Бу унинг вазифаси эмас, аммо Гвардиола тизимида ҳамма ҳимояга ёрдам бериши керак. Пеп "Сити"га келганида Агуэрони ҳимояга қайтмаслиги учун роса танқид қилган. Хатто ҳисоб йирик бўлганида ҳам Серхио рақибларни биринчи бўлиб кутиб олишини истаган. Кевин ҳам ҳимояда ўйнашни ўрганди. Бельгиялик "Вольфсбург"да ҳужумчи ортида тўп тепарди. Ҳимоя билан бошқалар шуғулланган. Пепенинг марказдаги ярим ҳимоясида ҳаракат қилган Кевин тезда бу тизимга кўникиб кетди. Ҳозир у ҳар ўйинда 3-4та ҳимоявий ҳаракатларни амалга оширади.

Гвардиола ўз хавбекларига кўп эркинлик беради. Масалан, Давид Сильва тез-тез рақиб жарима майдончаси олдида пайдо бўлади. Бироқ Де Брюйне бу имкониятлардан чекланган режимда фойдаланган. Кевин ҳужумга қўшилишини кутиш қийин, аммо у вазиятга қараб вингерлар билан жой алмашишни бошлади. У жарима майдончасидан 10-20 метр узоқда ўйнашни маъқул кўради, аммо "Сити" рақиблари ёпилиб олса, бельгиялик ўзи масалани ҳал қилишга уринади. Де Брюйне "Тоттенхэм" билан ўйинда Агуэродан кўпроқ, Жезус билан тенг зарба (4та) берди.


Бельгияликнинг зарба учун берадиган паслари сони ҳайратланарли. Агар фақат сўнгги 2 ўйинда иштирок этган футболчиларни ҳисобга олсак, Кевинга рақиб йўқ (ҳар ўйинда зарба учун 6та пас, Марезда 3,67та). "Манчестер Сити" ҳужумларининг биринчи қадамида Де Брюйне жуда кам иштирок этмоқда. Гвардиола бу вазифани таянч ярим ҳимоячиси Родрига топширди.


Янги мавсумда "Сити"га устунлик беради

"Тоттенхэм"га қарши баҳс "шаҳарликлар"нинг ўтган мавсумдаги муаммоларини кўрсатиб берди. "Сити" стандарт ва тезкор қарши ҳужумларда ёмон ҳимояланади. Ҳимоя ва ярим ҳимоя чизиғи ўртасидаги фарқ катталашиб кетади. Одатда, "Манчестер Сити" чизиқлар орасидаги бўш ҳудудга пас бериб, бу устунликдан фойдаланар эди, энди Гвардиола жамоасининг ўзи бу тузоққа тушяпти. Хатто Кевин Де Брюйне ҳам ёрдам бера олмаяпти.


Кевиннинг старт позицияси ҳимояга яқин ҳудудда. Баъзида у Родридан ҳам пастроққа тушиши мумкин. Бельгиялик ҳужумни бошлаётиб, рақиб ҳимоясини чўзилишга мажбур қилади ва марказий ҳамда қанот ҳимоячилари орасида бўш жой пайдо бўлади. Кевин жароҳат олган пайтда Гвардиола бундай ўйинга умид қилмаган. "Сити"нинг ярим ҳимоячилари орасида фақат Де Брюйне пасларни футболчининг йўлига идеал ташлаб беради. Бундай узатмалар билан рақиб автобусини бузиб ташлаш анча осон.

Айни дамда Премьер-лигада Кевин даражасидаги ярим ҳимоячини топиш қийин. У жароҳатидан қутилди, пас бериш қобилиятини ривожлантирди ва ҳозир тонналаб олқиш йиғмоқда. Де Брюйне агрессив эмаслиги ва совуққонлиги ҳам жуда муҳим. "Сити" катта муаммоларга дуч келадиган Чемпионлар лигасида хотиржамликни сақлаш керак. Сўнгги уч мавсумда мусобақани уч марта тарк этиш - Гвардиола кутган натижа эмас, аммо ҳозир унинг сирли қуроли бор. Кевин Де Брюйненинг ўзи ҳам ЧЛда "портлаш" амалга ошириш ниятида бўлса керак.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика