UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59ФИФА рейтинги эълон қилинди: Ўзбекистон яна тўрт поғона пасайди  6 13:45Ансу Фати Испания паспортини олишга яқин  1 13:41Ўзбекистон U16 ва Баҳрайн U16 ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:36Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  1 13:20"Атлетико" футболчиси: "Бугун ирода намойиш этдик"  0 12:54Хамес: "Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас"  11 12:52Асрор Алиқулов: "Ўйин ҳакам хуштаги чалинмагунча давом этади"  1 12:42Омар Момани ПСЖ - "Реал" баҳсига атаб карикатура чизди  12 12:29"Атлетико Паранаэнсе" ўз тарихида илк бор Бразилия Кубогида ғолиб чиқди  2 12:04Карикатура: Германиялик дарвозабонлар Нойерга қарши  5 11:42А Серия клуби Лука Йовични январда ижарага олиши мумкин  7 11:16"Локомотив" тарихида илк бор ЧЛ гуруҳ босқичини ғалаба билан бошлади  2 11:09Olamsport: Боксчимиз рақибини чуқур нокаутга учратди, чорак финал жанглари натижалари ва бошқа хабарлар  2 10:50Френки Де Йонг "ValverdeOut"га лайк босди  24 10:28Азар 17та ўйиндан буён ПСЖга гол уролмаяпти  15

Де Брюйне кучлироқ бўлиб қайтди, энди "Сити" ЧЛ ғолиби бўлиши мумкин Янгиликлар

Де Брюйне кучлироқ бўлиб қайтди, энди "Сити" ЧЛ ғолиби бўлиши мумкин

Ўтган мавсум Кевин Де Брюйне фаолиятидаги энг қийини бўлди.

Бельгиялик жароҳатлардан қутила олмади ва чемпионга айланган "шаҳарликлар"нинг асосий футболчиси бўлмади. Кевин АПЛ ва Чемпионлар лигасида 14та учрашув ўтказиб, 6та голли пас берди. Ярим ҳимоячи мавсумолди йиғинга яхши ҳолатда келди. Де Брюйне ёзда формасини тиклаб, ўйин бошқариш қобилиятини ривожлантирди ва энди Премьер-лиганинг энг яхши футболчиси соврини учун Стерлинг билан рақобат қилишга тайёр.


Де Брюйне "Манчестер Сити" ҳужумининг тезлигини белгилайди

Кевин марказий ярим ҳимоячилар учлигида ўнгроқда ўйнашни хуш кўради, аммо бельгиялик бу позицияга боғланиб қолмаган. Вазиятга қараб у чапда ҳаракат қиладиган Давид Сильва ёки Илкай Гюндоган билан жой алмашиши мумкин. Бир йил олдин Пеп Гвардиола Кевинни Мессидан сўнг сайёранинг энг яхши футболчиси деб атаган эди. Де Брюйне - каталониялик мураббийнинг талабларига тўлиқ жавоб берадиган футболчи.

Гвардиола тизимининг асосий ғояси - бир қанотдан футболчилар сонини ошириб, тезкор узатма орқали бошқа қанотдаги футболчига бўш ҳудуд яратиш. Де Брюйне бундай узатмаларга уста. Пас эмас, уни жамоадошига қулай етказиб бериш муҳим. Кевин югуриб кетаётган Стерлинг ёки очилиб бораётган Марез оёғига тўпни идеал ташлаб беради. Қизиқ маълумот: Хавбек одатда бир учрашувда 50тадан кўп пас бермайди ("Вест Хэм" билан 46та, "Тоттенхэм" билан 48та). "Шаҳарлар" тўпни қандай назорат қилишини тасаввур қилсак, бу кўрсаткич катта эмас.


Узатмаларнинг сифати муҳимроқ. Де Брюйне АПЛнинг иккита ўйинида зарба учун 12та пас берган. Бу жамоадошлари учун 12та вазият яратиш дегани. Ушбу вазиятларнинг 3таси гол билан якунланди. Де Брюйне "Тоттенхэм" билан баҳсда жамоадошлари учун 9та вазият яратиб берди.


Ўйинни Жеррард даражасида бошқариш

"Де Брюйне доимо майдонда тўғри жой танлайди. Дэвид Бекхэм ва Стивен Жеррард - ўнг қанотда ўйнаган энг яхши узатмалар устаси ҳисобланишади. Кевин уларга яқин. Де Брюйне улар қилган ишни уддалай олади" - дея мақтаганди Гарри Невилл бельгиялик футболчини. Аслида Де Брюйненинг маҳорати Бекхэмникидан устун ва Жеррардникидан бироз фарқ қилади.

Дэвид ҳақиқатдан ҳам қанотдан ажойиб узатмалар беради, аммо Гвардиола ердан ўйнашни хуш кўради, "Сити"да эса доимо бош билан гол урадиган футболчилар йўқ. Кевин қулай жойда турган жамоадошини шунчаки топибгина қолмай, кейинги қадам максимал даражада қулай бўлиши учун ҳамма нарсани қилади. Бекхэм эса узатмадан сўнг фақат зарба бўлишини ўйлаган. МЮ собиқ хавбеки бор эътиборини ассистларга қаратган эди, Де Брюйне эса ҳужумнинг қулай давом этишини истайди. Икки футболчи ҳам кучли, аммо уларни солиштириш бироз нотўғри. Невилл бельгияликнинг сифатли узатмаларига эътибор қаратди, бироқ бу Гвардиола яхши кўрадиган жиҳат эмас.


Жеррард ва Де Брюйнени боғлайдиган жиҳат - ўйинга темп бериш. Стивен буни майдоннинг исталган қисмидан амалга оширарди, чунки у ярим ҳимоя ўнг қанотида, ҳужумкор хавбек ролида ва таянч ярим ҳимоя зонасида ўйнашга улгурарди. Жеррард тўп билан ҳаракати эвазига жамоадошларини тезлаштирар ёки секинлаштирар эди. Кевин эса бунинг учун паслардан фойдаланади. Тўғри, де Брюйнеда Стиж Жидаги каби кучли зарбага эга эмас ва икки жарима майдончаси орасида ўйнаш учун катта қадам ташламайди, аммо бу камчиликни тўпни керакли вақтда узатиш қарори билан тўлдиради.


Қора меҳнатдан қўрқмайди

Де Брюйне ўртача ҳар ўйин рақибдан 1,5 марта тўпни олиб қўяди. Бу унинг вазифаси эмас, аммо Гвардиола тизимида ҳамма ҳимояга ёрдам бериши керак. Пеп "Сити"га келганида Агуэрони ҳимояга қайтмаслиги учун роса танқид қилган. Хатто ҳисоб йирик бўлганида ҳам Серхио рақибларни биринчи бўлиб кутиб олишини истаган. Кевин ҳам ҳимояда ўйнашни ўрганди. Бельгиялик "Вольфсбург"да ҳужумчи ортида тўп тепарди. Ҳимоя билан бошқалар шуғулланган. Пепенинг марказдаги ярим ҳимоясида ҳаракат қилган Кевин тезда бу тизимга кўникиб кетди. Ҳозир у ҳар ўйинда 3-4та ҳимоявий ҳаракатларни амалга оширади.

Гвардиола ўз хавбекларига кўп эркинлик беради. Масалан, Давид Сильва тез-тез рақиб жарима майдончаси олдида пайдо бўлади. Бироқ Де Брюйне бу имкониятлардан чекланган режимда фойдаланган. Кевин ҳужумга қўшилишини кутиш қийин, аммо у вазиятга қараб вингерлар билан жой алмашишни бошлади. У жарима майдончасидан 10-20 метр узоқда ўйнашни маъқул кўради, аммо "Сити" рақиблари ёпилиб олса, бельгиялик ўзи масалани ҳал қилишга уринади. Де Брюйне "Тоттенхэм" билан ўйинда Агуэродан кўпроқ, Жезус билан тенг зарба (4та) берди.


Бельгияликнинг зарба учун берадиган паслари сони ҳайратланарли. Агар фақат сўнгги 2 ўйинда иштирок этган футболчиларни ҳисобга олсак, Кевинга рақиб йўқ (ҳар ўйинда зарба учун 6та пас, Марезда 3,67та). "Манчестер Сити" ҳужумларининг биринчи қадамида Де Брюйне жуда кам иштирок этмоқда. Гвардиола бу вазифани таянч ярим ҳимоячиси Родрига топширди.


Янги мавсумда "Сити"га устунлик беради

"Тоттенхэм"га қарши баҳс "шаҳарликлар"нинг ўтган мавсумдаги муаммоларини кўрсатиб берди. "Сити" стандарт ва тезкор қарши ҳужумларда ёмон ҳимояланади. Ҳимоя ва ярим ҳимоя чизиғи ўртасидаги фарқ катталашиб кетади. Одатда, "Манчестер Сити" чизиқлар орасидаги бўш ҳудудга пас бериб, бу устунликдан фойдаланар эди, энди Гвардиола жамоасининг ўзи бу тузоққа тушяпти. Хатто Кевин Де Брюйне ҳам ёрдам бера олмаяпти.


Кевиннинг старт позицияси ҳимояга яқин ҳудудда. Баъзида у Родридан ҳам пастроққа тушиши мумкин. Бельгиялик ҳужумни бошлаётиб, рақиб ҳимоясини чўзилишга мажбур қилади ва марказий ҳамда қанот ҳимоячилари орасида бўш жой пайдо бўлади. Кевин жароҳат олган пайтда Гвардиола бундай ўйинга умид қилмаган. "Сити"нинг ярим ҳимоячилари орасида фақат Де Брюйне пасларни футболчининг йўлига идеал ташлаб беради. Бундай узатмалар билан рақиб автобусини бузиб ташлаш анча осон.

Айни дамда Премьер-лигада Кевин даражасидаги ярим ҳимоячини топиш қийин. У жароҳатидан қутилди, пас бериш қобилиятини ривожлантирди ва ҳозир тонналаб олқиш йиғмоқда. Де Брюйне агрессив эмаслиги ва совуққонлиги ҳам жуда муҳим. "Сити" катта муаммоларга дуч келадиган Чемпионлар лигасида хотиржамликни сақлаш керак. Сўнгги уч мавсумда мусобақани уч марта тарк этиш - Гвардиола кутган натижа эмас, аммо ҳозир унинг сирли қуроли бор. Кевин Де Брюйненинг ўзи ҳам ЧЛда "портлаш" амалга ошириш ниятида бўлса керак.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+1   
04 сен 20:53:16
BEKSULTON
Menga maqola juda yoqdi. Chaynab, og'izga solib qo'yishibdi o'ziyam, faqat natijasini shu mavsumda bilamiz. Sitiga kelsak, bu yil Siti yuta olsa YChLni yuta oldi, ammo, kelasi mavsumda yuta olmasa kerak. Aguero ham oldingidek Sitini qiyin vaziyatlardan olib chiqib keta olmay qolgan. Kelasi mavsum zahiraga tushishi ham mumkin.
+1   
04 сен 20:38:38
AccessVirus
Shu paytga kelib dunyodagi eng kuvhli jamoa bu MS vaqti keldi bu yil CHL ni yutish extimoli yuqori.
Tarkib jixatidan ham murabbiy jixatidan ham juda kuchli eng asosiysi shakillanib böldi MS...
Yangi yildan keyin öyini pasaymasa yoki omadsizlik bölib play off da qolib ketmasa asosiy fovorit!
+1   
04 сен 20:10:38
Mil.bar.liv.dort.
Muammo shundaki jamoani deyarli hamma futbolchilarini saviyasi bir xil.Yani 80, 90, 100, milionlik futbolchilar. Agar shu tarkibga bitta ranaldu yoki messi bolsa sityni toxtatish qiyin boladi.de buruneyni bitta ozi hech nimani hal qila olmaydi, hatto messi ranaldularga ham jamoa kerak jamoasiz ular ham hech nima qila olmaydi
+1   
04 сен 20:07:30
.aren
omadini bersin!!!
   
05 сен 08:06:32
Aloxon
Otgan yili chlda sitiga yetmagan narsa bu de brunemas omad va goliblarga xos xarakter edi
   
04 сен 21:56:10
Husanboy Atahanoov
Стивен Жеррард БН солиштирманглар у Де Бруйнедан анча кучли ойин корсатарди хакикий етакчи эди тогри хозр Гвардиолани тактикасида асосий рольни ижро этаяпти.
   
04 сен 21:09:09
Adilbek
Tuzukroq raham bering bu bolaga... 17
   
04 сен 20:24:25
♡ FC ☆MANCHESTER UNITED☆
Raqib bo‘sayam hurmat qilaman shu bolani. Gap yo‘de o‘yiniga
   
04 сен 20:10:52
M S N
Аслида Де Брюйненинг маҳорати Бекхэмникидан устун ва Жеррардникидан бироз фарқ қилади. ШУ ЖОЙИГА Кушилмайман Бекхэм Мастер класс Пас .
   
04 сен 20:07:28
TURAEV BOTIR
chozibdida kevin zor deb qoysa ham bo'ladi
-1   
04 сен 22:57:55
Арсенал 14
Maqolani qisqa, lunda qilsa ham bulardi. Xuddi maktab bolasi majburan inshoni chuzib yozganday
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг