UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  1 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  1 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  3 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  15 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9

Даврон Ҳошимовга "Майкон" лақаби ким томонидан берилган? Янгиликлар

Даврон Ҳошимовга "Майкон" лақаби ким томонидан берилган?

"Навбаҳор" ҳимоячиси Даврон Ҳошимов championat.asia меҳмони бўлди.

Суҳбат жараёнида ундан ўйинларини ўз кўзи билан кўрган энг кучли футболчиларни айтиши сўралди.

— Ўзбекистондан Одил Аҳмедов. У киши шунчаки футболчи эмас, ҳақиқий лидер эди. Одил ака билан ўйнаш ҳар доим осон бўлган. Чунки улкан тажрибаси, майдонни кўриши ва хавфни олдиндан сезиши билан сизни ҳам тўғри йўналтириб туради. Жаҳон футболида эса ўзимнинг позициямда тўп тепган Майконни эътироф қилардим. Бразилиялик ҳимоячи бошқача эди. 


— Сизни ҳам азалдан "Майкон" деб чақиришади. Бу лақабнинг пайдо бўлиш тарихи қанақа?

— "Пахтакор" ўринбосарлари сафида ўйнардим. Асосий жамоа ҳужумчиси Зайниддин Тожиев менинг ўйинимни кўриб, Майконнинг услубига ўхшатганлар. Учрашувдан кейин шу ҳақдаги фикрларини жамоадошларим олдида айтдилар. Бу лақаб ўша кишидан мерос бўлиб қолди...

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика