Дани Алвес “Барселона” машғулотларига ташриф буюрди
		
		14 дек 2019 01:51
        Янгиликлар	
	 
				 
				Дани Алвес “Барселона” машғулотларига ташриф буюрди
“Сан Паулу” клуби ҳимоячиси Дани Алвес собиқ жамоаси “Барселона”нинг машғулотларини кузатди.
			Sport.es тарқатган хабарларга кўра, 36 ёшли футболчи Каталония пойтахтига шахсий иши бўйича келган. Пайтдан фойдаланиб, футболчи кўк-анорранглилар машғулотига ҳам ташриф буюрган ва собиқ жамоадошлари билан кўришган.
Алвес 2008 йилнинг ёзида “Севилья”дан “Барселона”га кўчиб ўтганди. Ҳимоячининг трансфери каталонияликаларга 35,5 миллион еврога тушганди. 2016 йилнинг ёзида футболчи эркин агент сифатида “Ювентус”га кўчиб ўтганди. “Барселона” таркибида бразилиялик футболчи 391 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол уришга ҳам муваффақ бўлганди. Жамоа билан у нақд 24 та совринни қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, Дани Алвес жаҳон футбол тарихидаги энг совриндор футболчи ҳисобланади. Фаолияти давомида у 40 та совринга эга чиққан.

Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар