UZ

Сўнгги янгиликлар

09:09Флик ваъда берди  0 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Чемпионат ёки терма жамоа? Янгиликлар

Чемпионат ёки терма жамоа?

Юртимизда футбол мавсуми ҳал қилувчи паллага кириб боряпти.

Бугун ЎзПФЛ матбуот хизмати Про лига тақвимида кичик ўзгариш юзага келганини маълум қилди. Бундай хабар куни кеча ҳам чоп этилганди, фақат аёллар чемпионати ҳақида. Умуман олганда, бу каби янгиликлар сўнгги 2 йилда кўпайиб қолди. Ҳатто ФИФА кунлари бекор қилинган, бутун дунёда терма жамоалар дам олган 2020 йилнинг кузида ҳам Вадим Абрамовга йиғин ва ўртоқлик учрашувлари учун барча шароитлар яратиб берилди. Шу ўринда савол туғилади: ниманинг ҳисобига ва қай тариқа?

Масалан, Германия ёки Англияда мамлакат бош жамоасининг йиллик ҳатто 2 йиллик режаси мавсум бошланишидан олдин маълум бўлади. Улар фақат ФИФА кунлари доирасида йиғилишади, ўртоқлик ўйинларидаги рақиблар анча олдиндан аниқ бўлади. АПЛ ёки Бундеслига тақвимини тузишда ФИФА кунлари инобатга олинади. Шу туфайли Бундеслиганинг фалон тури Бундестимнинг мундиалга яхшироқ тайёрланиши учун қолдирилмайди. Бунинг номини Европа томонларда профессионализм дейишади. 

Бизда эса тарози ҳам, тошнинг оғирлиги ҳам бошқача. Ҳар йилнинг аввалида терма жамоа устозлари ЎФА ҳузуридаги мураббийлар кенгаши билан бамаслаҳат ярим йиллик иш режаларини тайёрлашади. ЎзПФЛ ички чемпионат тақвимини тузишда шунга асосланади. 

2-ярим йиллик тақвими

Афсуски, улкан масъулиятни елкасига олган мураббийларимиз расмий ўйинлар олдидан ой-куни яқинлашган аёллардек безовталаниб, мураббийлар кенгаши томонидан тасдиқланган режаларидан четга чиқишни истаб қолишади. 

Масалан, Вадим Абрамов май ойида терма жамоани режадагидан 11 кун аввал йиғди. Унутмаслик керак, бу каби ҳолатлар ЎзПФЛ режаларига жиддий зарба беради. Ўшада Карленовичнинг шарофати билан 20-31 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган 10 ва 11-тур баҳслари қолдирилиб, Суперлигада 1 ойлик танаффус юзага келди. Маълумки, мусобақада юзага келган узоқ муддатли танаффуслар унда иштирок этаётган 14 клубнинг режаларини ўзгартириб юборади, уларни ритмдан чиқариб, ўйин сифатига жиддий таъсир қилади. Хўш, вазият шунчалик жиддий экан, барчасини биттагина мураббийнинг хоҳиши ўзгартира оладими? 

Йўқ, аслида ўзгартиролмайди. Мисол учун, ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев бу каби ўзгаришларга ҳар доим қарши бўлган. Аммо мураббийларимиз ЎФА раҳбариятини ишонтиришни ҳар доим уддалаб келган. Ташкилот бош котиби Аваз Максумов томонидан ёзилган 1 дона хат эса барчасини ҳал қилади. ПФЛ ўзи истамаса-да тақвимга ўзгартириш киритишга мажбур бўлади.

Масалан, Аёллар чемпионатининг 17-тур баҳслари бошқа санага кўчирилди. Бизни қизитирган жиҳат шуки, ЎФА бу борадаги хатни тур белгиланган кундан (13 сентябрь) атиги 14 кун олдин (31 август) чиқарган. Профессионал ташкилотларда бундай масалалар 6 ой аввал муҳокама қилиниши, чемпионатни ўтказувчи томон ҳам тингланиши керак. Барчасини 31 август куни бошқача кайфиятда уйғонган Баҳром Норсафаровнинг хоҳиши ҳал қилиши футбол учун уятли ҳолат.

Абрамов, Кападзе ёки Норсафаров чемпионатдаги 2 та тур қурбон қилинса, терма жамоанинг муваффақиятларироқ ишлашига ишонса керак. Эслатиб ўтамиз, жаҳонда ва қитъамизда энг яхши натижа қайд этаётган мураббийлар ФИФА кунларидан четга чиқмайдиган, миллий чемпионатни ҳурмат қиладиган мутахассислар ҳисобланишади.

Чемпионат ёки терма жамоа?

Кўпчилик юқоридаги каби ҳолатларга нормал қарайди. Уларга кўра, терма жамоа манфаатлари учун ички чемпионатни қурбон қилса бўлади. Афтидан ЎФА раҳбарияти ҳам шундай фикрда. Акс ҳолда, Карленовичнинг муваффақиятсизлигидан кейин Норсафаровга 2 кун қўшиб бериш учун чемпионат баҳсларини кейинга қолдирмаган бўларди. 

P.s. Шу ўринда миллий жамоамизга кадрларни қайси лига етказиб бераётганини эсга олиш зарар қилмайди. Терма жамоани кучайтириш учун биринчи навбатда ички чемпионатга эътиборни ошириш, уни ҳурмат қилиш керак. Умид қиламизки, ЎФА охирги мураббийлар фаолиятини қайта таҳлил қилиб, бу борада керакли хулосани чиқара олади. 

Муаллиф :
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика