UZ

Сўнгги янгиликлар

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  1 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

Чемпион ўз юришини бошлайди. Превью Янгиликлар

Чемпион ўз юришини бошлайди. Превью

Кеча дунёнинг энг томошабоп ва қизиқарли чемпионати бўлмиш Англия Премьер-лигаси старт олди.

Мавсумнинг илк тўқнашувида "Ливерпуль" Чемпионшипдан чиқиб келган "Норвич"ни аяб ўтирмади - 4:1.

Бугунги ўйинларни эса амалдаги чемпион бошлаб беради. Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" меҳмони бўлади. Қуйида ана шу учрашув превьюсини эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 1-тур

10.08.2019, 16:30

"Лондон стэдиум"

"Вест Хэм" - "Манчестер Сити"

Бош ҳакам: Майк Дин


Биласизми?

- Премьер-лиганинг амалдаги чемпионлари фақат икки марта мавсумни мағлубият билан бошлашган. "Лестер" тарихий чемпионликдан кейин 2016/17 йилги мавсумни "Халл Сити"дан учралган мағлубият билан бошлаган бўлса, 2017/18 йилги мавсумни амалдаги чемпион "Челси" 3 очко йўқотиш билан бошлаган. Ўшанда Конте шогирдларини Шон Дайч бошчилигидаги "Бёрнли" 3:2 ҳисобида таслим қилган;

"Вест Хэм" АПЛнинг амалдаги чемпионига қарши охирги бешта уй ўйинидан учтасида ғалаба қозонган (3 ғалаба, 2 мағлубият). Ўтган йил "Ман Сити"дан уйда 0:4 ҳисобидаги мағлубият қабул қилиб олинган;

Серхио Агуэро шу кунгача Премьер-лиганинг дастлабки турида 6та гол урган. Бу айни пайтда мусобақада ҳаракатланаётган ўйинчилар орасида энг яхши кўрсаткич. Бу борада Кун Агуэродан олдинда Уэйн Руни, Алан Ширер, Фрэнк Лэмпард (ҳаммаси 8тадан гол) ва Тедди Шерингем (7 гол) бормоқда.


"Манчестер Сити" Англия Суперкубогида "Ливерпуль" устидан қозонилган ғалабадан кейин чемпионатда ҳам муваффақиятли старт олиш учун ҳаракат қилади. Зеро, таркиб ва ўйин жиҳатидан Гвардиола шогирдлари бугунги рақибларидан анча устун.


Мануэл Пеллегрини 2013/14 йилги мавсумда ўзи чемпион қилган собиқ клубига қарши ижобий натижа қайд этиш учун етарлича сюрпризлар тайёрлаб қўйган бўлса не ажаб. "Вест Хэм" ёзги трансфер ойнасини яхши ўтказди десак бўлади. Ҳимоя марказидаги қўрғон Исса Диоп ва таянч ярим ҳимоячиси Деклан Райс кучли жамоаларнинг қизиқишига қарамай сақлаб қолинди. "Шанхай СИПГ"га сотиб юборилган Арнаутовичнинг ўрнига "Айнтрахи Ф"дан Себастьян Аллер олиб келинди. Бундан ташқари, "Вильярреал"дан Пабло Форнальс олиб келинди. "Болғалар"нинг ҳужуми жиддий кўримоқда. Чичарито, Аллер, Ланзини, Форнальс, Антонио, Фелипе Андерсон, Снодграсс... Бундай ҳужумкор ўйинчилар билан лондонликлардан ҳужумкор ва томошабоп футболкутиш мумкин. Айниқса, ўта нозик дид билан ўйновчи ва техникаси юқори бўлган Форнальс янги мавсумда порлаши кутилмоқда.


"Манчестер Сити" ёзда шунчаки пул сарфлаш билан эмас, зарур чизиқларни кучайтириш билан шуғулланди. Ёши ўтиб бораётган Фернандиньонининг жойида "Атлетико"дан Родри олиб келинди. Бундан ташқари, ҳар иккала қанот ҳимоясига Анхелиньо ва Жоау Канселу сотиб олинди. Родри бошланган мавсумда "шаҳарликлар"нинг асосий таянч ярим ҳимоячиси бўлади. Янги ҳимоячилар ҳақида эса олдиндан аниқ фикр айтиш қийин. Гвардиола учун энг ёмон хабар Лерой Саненинг жароҳати жиддий бўлиб чиққани десак адашмаган бўламиз. Зеро, бир нечта мусобақада ғолиблик учун кураш олиб борадиган "Ман Сити"га ротация учун кўпроқ ўйинчи керак. Шунга қарамай, "Сити" бугун яққол фаворит. Амалдаги чемпионларнинг ўтган мавсумдан ҳам кучлироқ бўлганликларини Кевин Де Брюйненинг яна формага кириб бораётгани билан ҳам изоҳлаш мумкин. Бельгиялик ўтган мавсумни деярли тўлиғича ўтказиб юборди. Ёзги турнеларда эса аввалги Де Брюйне қайтаётганини кўз-кўз қилди. Таянч зонада Родри, марказда эса Кевин ва Давид Силванинг бўлиши "Манчестер Сити"ни АПЛда энг кучли ярим ҳимоя чизиғига эга жамоа бўлиб қолишини таминлайди.


Ҳужумкор ўтиши кутилаётган ўйинни томоша қилишингизни тавсия қилиб қоламиз.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика