

Бироқ амалда вазият анча мураккаброқ.
Журналист Игорь Циганикнинг хабар беришича, Мудрикнинг ўзига антидопинг қоидаларини бузгани учун расман айбловлар 2025 йил 18 июнь куни қўйилган. Шунга қарамай, дисквалификация муддати 2024 йил декабридан, яъни вингер жамоадан четлатилган пайтдан бошлаб ҳисобланмоқда.
Қоидабузарлик учун икки йилдан тўрт йилгача дисквалификация белгиланган. Шу сабабли украиналик футболчи учун энг минимал муддат 2026 йилнинг декабри ҳисобланади. Бироқ Мудрикка, аввалроқ Пол Погбага бўлгани каби дисквалификация тугашига 3 ой (ёки ҳатто 6 ой) қолганда жамоа билан машғулот ўтказишга рухсат берилиши мумкин.



