

Бу ҳақда "The Athletic" хабар берди.
Манбага кўра, тиббий текширувлар натижасида футболчида сонининг орқа қисми лат егани аниқ бўлди. Ушбу жароҳат туфайли Доргу тахминан 10 ҳафта давомида ўйинларда иштирок эта олмайди.

21 ёшли даниялик футболчи жароҳатни АПЛнинг 23-тури доирасида "Арсенал"га қарши бўлиб ўтган (3:2) учрашувда олган. Ўша баҳсда у гол уришга ҳам муваффақ бўлганди.
Доргу ушбу мавсум барча мусобақаларда 24 ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.



