Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)

Aslanov Jasurbek
28 янв 2026, 18:44
Бугун, 28 январь куни футзал бўйича Осиё кубогининг "С" гуруҳида 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

 Мазкур гуруҳдан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси ўз юришини дуранг билан бошлади.

"С" ГУРУҲИ. 1-ТУР НАТИЖАЛАРИ

ЯПОНИЯ — АВСТРАЛИЯ 6:2

Япония терма жамоаси илк турдаёқ ўз мақсади жиддий эканлигини кўрсатиб, австралияликлар дарвозасига 6 та тўп киритди.


ЎЗБЕКИСТОН — ТОЖИКИСТОН 0:0

Марказий Осиё дербисида ҳар икки жамоа қанчалик ҳаракат қилмасин, дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Вакилларимиз илк турда бир очко билан кифояланишди.

ЎринЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
1Япония11006-23
2Ўзбекистон10100-01
3Тожикистон10100-01
4Австралия10012-60

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг кейинги ўйини 30 январь куни Австралияга қарши бўлиб ўтади. Охирги турда эса "самурайлар"га қарши баҳс ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia