"Челси"нинг икки футболчиси учун мавсум тугади
25 апр 2023 23:27
Янгиликлар
"Челси"нинг икки футболчиси учун мавсум тугади
"Челси" футболчилари Мэйсон Маунт ҳамда Рис Жеймс жароҳати сабабли мавсум якунига қадар сафдан чиқди.
Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпард жавоб берди.
Жеймс ЕЧЛ чорак финалида "Реал"га қарши жавоб ўйинида жароҳат орттириб олган. Лэмпард ўз интервьюсида Маунтнинг АПЛ сўнгги тури доирасида "Ньюкасл"га қарши ўйинда майдонга тушиш эҳтимоли борлигини, бироқ бу жуда паст эканлигини айтган.
Жеймс ушбу мавсум АПЛнинг 16 ўйинида қатнашиб, 1 гол урди. Маунт эса 24 ўйинда 3 марта дарвозани ишғол қилди. "Челси" навбатдаги учрашувини "Брентфорд"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар