“Челси”да 10-рақамнинг янги эгаси маълум
09 сен 2020 19:35
Янгиликлар
“Челси”да 10-рақамнинг янги эгаси маълум
“Аристократлар” яримҳимоячиси Кристиан Пулишич 2020/21 йилги мавсум жамоада 10-рақам остида ҳаракат қилади.
Америкалик “Арсенал”га йўл олган Виллианнинг рақамини олишга қарор қилди.
Аввалроқ, ушбу сонли формада Эден Азар ва Жо Коул каби футболчилар ҳам ҳаракат қилишган.
Пулишич 2019 йилнинг январида 64 млн евро эвазига “Боруссия Д”дан лондонликларга трансфер қилинган эди. У ўтган мавсумни 22-рақам остида ўтказди. 21 ёшли ўйинчи клуб сафида 34 ўйинда майдонга тушиб, 11+10 натижа кўрсатишга улгурди. Transfermarkt портали Пулишични 60 млн еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Фикрлар