UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  2 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  7 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  21 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  32 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  17

" Цементчи " - "Норин". Превью Янгиликлар

" Цементчи " - "Норин". Превью

Барчамиз орзиқиб кутган биринчи лига учрашувларининг иккинчи давра баҳслари бошланишига хам бор йўғи бир кун қолди.

Эртага барча биринчи лига вакиллари ўзларининг иккинчи даврадаги дастлабки турини ўтказади.  Жамоамиз  "Цементчи" эса ушбу тур доирасида Хаққулободнинг  “Норин” жамоасини қабул қилади.

Ушбу жамоа билан биринчи даврада учрашиб улар хақида маълумот бериб ўтганимизга хали ҳеч қанча вақт бўлмаган бўлсада бўлажак рақибларимиз хақида яна бир бор ёдингизга солиб ўтишга қарор қилдик.

“Норин”  жамоаси 2015 йилда ташкил этилган бўлиб, 1-лига баҳсларида 2016 йилдан иштирок этиб келмоқда. Биринчи давра учрашувларида хаққулободликлар муносиб иштирок этиб мусобақани кучли 6-поғонада якунлади. Давралар оралиғида эса бош мураббий Вали Келдиев жамоани янада кучайтириб олишга эришди дейиш мумкин. Давралар оралиғидан унумли фойдаланган рақибларимиз Фарғонанинг “Истиқлол” ярим химоячиси Жамшид Хошимов,  ва жамоамиз сафида тўп тепган футболчи Шохжаҳон Аббосов ва ёш ярим химоячи Файзулло Жуманқўзиевлар иккинчи даврадан “Норин” жамоаси таркибида тўп тепадиган бўлди. Таъкидлаш жоизки Шохжаҳон Аббосов 17-турда Хаққулободда ўтган учрашувда жамоамиз “Цементчи” таркибида майдонга тушиб “Норин” дарвозасига тўп киритган эди. Якунда учрашув эса 2:2 ҳисобидаги дурранг билан якунланган.

“Норин” ва “Цементчи” жамоалари ўзаро расмий учрашувларда 4 маротаба тўқнаш келишган.

2016 йил Ўзбекистон биринчилиги

 11-тур. 22-май (жума)

«Цементчи»  (Қувасой) - «Норин» (Хаққулобод) 2:0

Голлар: Раҳматулла Мелибоев (27), Сардор Сотиволдиев (52),

2016 йил Ўзбекистон биринчилиги

26-тур. 15 сентябрь (шанба)

«Норин» (Хаққулобод) - «Цементчи» (Қувасой) 1:0

Гол: Даврон Маматов (85 автогол),

2017 йил Фаргона вилояти хокими кубоги "А" гурухи

 1-тур учрашуви. 27-январь (жума)

«Цементчи»  (Қувасой) - «Норин» (Хаккулобод) 0:1

Гол: Умарбек Тухтасинов (27),

2017 йил Ўзбекистон биринчилиги

17-тур. 23 июнь  (жума)

«Норин» (Хаққулобод) - «Цементчи» (Қувасой) 2%2

Голлар: Боходир Муртазоев 22, 51, Шохжаҳон Аббосов 72, Абдул Азиз Юсупов 87 


Жамоалар ўртасидаги навбатдаги учрашув эртага 10 август пайшанба куни Қувасойдаги марказий “Цементчи”  ўйингоҳида бўлиб ўтади.  Учрашув соат 17:00 да бошланади!

Барча мухлисларни ушбу қизиқарли баҳсга таклиф этамиз!


"Цементчи" жамоаси матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов таёрлади.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика