UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  0 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  1 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  3 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  10 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  2 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  3 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  3 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  8 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  3 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  1

Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати Янгиликлар

Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати

Олий лиганинг 21-турида бўлиб ўтган "Бухоро" - "Динамо" ўйинидан кейин бухоролик мухлислар ЎФФ ва ПФЛга мурожаат қилишди.

Маълумки, ушбу баҳсда ҳисоб очилмади - 0:0. Қолаверса, ўйинни бошқариб борган навоийлик ҳакам Рустам Бобомуродов назоратчи томонидан икки баҳога (4,0 балл) лойиқ кўрилди. Бизга маълум бўлишича, Бобомуродов "Динамо" дарвозаси томон яққол пенальтини қўймаган. 

Шундан сўнг бухоролик мухлислар ЎФФ ва ПФЛга мурожаат қилишни лозим топиб, қуйидаги мурожжатномани ЎФФ ва ПФЛдагиларга етказиб қўйишимизни сўрашди.  

"Бухоролик футболчи ва мухлислар кўзида ёш бўлишининг кимга кераги бор?"

Бутун дунёда футбол мухлислар учун ўйналади. Мухлислар учун ҳамма ерда шароит қилинади, ҳатто ўйинлар тақвими ҳам ишқибозлар таклифини инобатга олиб тузилади. Лекин ЎФФ ва ПФЛ раҳбариятига мухлислар фикрининг умуман қизиғи йўқ. ЎФФ ва ПФЛ раҳбарияти мухлислар стадионга келмаслиги учун ҳамма ишни қилишди. 

Пойтахтдаги ҳар бир ўйинга ўртача мингта томошабин келади. Лекин Бухородаги ўйинларга камида 16000-17000 мухлис тушади. Ва бу ерда ҳар бир ўйин худди байрамдек ўтади. Биз "Бухоро" футболчилари майдонга қандай иштиёқ билан чиқиб келишаётганини доим кузатамиз. Ҳозир "Бухоро" жамоаси олий лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бизнинг футболчилар ва кўп сонли мухлислар жамоамизнинг кейинги йил Осиё чемпионлар лигасида иштирок этишини жуда-жуда хоҳлашади. 

Лекин шундай одамлар борки, улар бизнинг юқорига кўтарилишимизни кўра олишмаяпти. Булар - ҳакамлар. Ушбу мурожаатни ёзишимизга сабаб 21-турдан ўрин олган "Бухоро" - "Динамо" баҳсини бошқарган Рустам Бобомуродовнинг ҳакамлиги бўлди. Бутун ўйин давомида у "асосий рол"да ўйнади. У беҳудага ҳуштак чалавериши оқибатида бизнинг жамоа ўз ўйинини кўрсата олмади. 

Бу ҳакам "Динамо" дарвозаси томон иккита яққол пенальтини қўймади. (Ўша вазиятнинг фотосурати ҳам бор). Бизнинг фикримизча, бу ҳакам "Бухоро" турнир жадвалида юқорига кўтарилишини истамаяпти. Биз кўриб турибмизки, жамоалар иккинчи ўринга чиқиб олиш учун қанчалар машаққат чекаётганини. Ўйиндан кейин мухлислар аҳволини бир кўрсангиз эди... Ишқибозлар ўзларини аранг босиб туришди. Агар ҳамма қуюшқондан чиқиб кетганида бунга ким жавоб берарди? Тахминимизча, футбол клуб ва Бухоро милицияси. 

Бизнингча, шу ўйинда Бобомуродов кимнингдир"илтимоси"ни бажарди. Бу шундан далолат берадики, Бобомуродов бунгача бунақа қўпол хатоларга йўл қўймаган. Биз тегишли ташкилотлардан "Бухоро" - "Динамо" учрашувидаги ҳакамликни ўрганиб чиқиб, айбдорлар жазоланишини талаб қиламиз. ЎФФнинг янги раҳбарияти бу борада баёнот бериши керак. Биз Ўзбекистон футбол федерацияси ва Профессионал футбол лигасидан ушбу мурожжатнома юзасидан расмий жавобни кутиб қоламиз. 

"Бухоро" клубининг 15 минг мухлиси номидан 50 йиллик стажга эга футбол ишқибози Остонов Пўлат Муҳаммаджонович. 





Рейтинг: +74   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика