UZ

Сўнгги янгиликлар

09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  3 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  1 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  4 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  7 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  3 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  22 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  14 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  45 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  3 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  15

“Бунёдкор”нинг Ўзбекистон кубоги-2013даги статистикаси Янгиликлар

“Бунёдкор”нинг Ўзбекистон кубоги-2013даги статистикаси

Кеча 2013 йилги Ўзбекистон кубоги баҳсларига якун ясалди.

Ҳал қилувчи баҳсда Қаршининг “Насаф” ва Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоалари куч синашишиб, унда “қалдирғочлар” Олександр Пишурнинг дубли эвазига ғалаба қозонди.

“Бунёдкор” жамоаси 2013 йилги мамлакат кубоги доирасида жами бешта учрашув ўтказди. Чорак финалдан баҳсларга қўшилган жамоамиз ушбу босқичда биринчи лига пешқадами “Машъал” жамоасини икки учрашув натижасига кўра ортда қолдирди – Тошкентда 1:1, Муборакда 2:0. Ярим финалда эса Тошкент темирйўлчилари билан жуда оғир ўйин ўтди. “Жар”да 2:2 ҳисобидаги жангавор дуранг қайд этган “қалдирғочлар” рақиб майдонида Пишурнинг узоқ масофалардан киритган икки голи эвазига ғалаба қозонди – 2:0.

Юқоридаги барча учрашувларда тўлиқ ҳаракат қилиш икки нафар футболчимизга насиб этди. Булар – Акмал Шораҳмедов ва Хайрулла Каримов. Шунингдек, Олександр Пишур, Лутфулла Тўраев ва Жавлон Иброхимов гарчи тўлиқ бўлмаса-да, ҳамма ўйинларда майдонга тушишган.

Олександр Пишур рақиблари дарвозасини жами беш бор ишғол қилиб, клубнинг кубок доирасидаги энг яхши тўпурари бўлди.

Қуйидаги жадвалда “Бунёдкор”нинг Ўзбекистон кубоги-2013даги статистикаси билан танишишингиз мумкин.


Футболчи

Ў

Дақ.

О

Ч

Г

1

Акмал Шораҳмедов

5

450

-

-

-

2

Хайрулла Каримов

5

450

3

-

-

3

Олександр Пишур

5

448

1

-

5

4

Лутфулла Тўраев

5

426

-

-

-

5

Жавлон Иброхимов

5

361

2

-

-

6

Артём Филипосян

4

360

1

-

-

7

Жасур Ҳасанов

4

340

-

-

-

8

Анвар Ғофуров

4

295

1

-

-

9

Марко Блажич

5

287

-

-

-

10

Олег Зотеев

4

273

-

-

2

11

Муроджон Зухуров

3

270

-

-

-2

12

Игорь Таран

4

218

-

-

1

13

Саҳоб Жўраев

3

184

1

-

-

14

Игнатий Нестеров

2

180

-

-

-2

15

Сардор Рашидов

3

130

-

-

-

16

Дилшод Жўраев

2

94

-

-

-

17

Анвар Бердиев

2

65

-

-

-

18

Баҳодир Пардаев

1

53

-

-

1

19

Алибобо Раҳматуллаев

3

44

-

-

-

20

Фозил Мусаев

1

20

-

-

-

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика